Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир аҳоли бандлигини таъминлаш ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний хуқуқ ва манфаатларини химоя қилиш борасидаги ислоҳотларга бағишланди
2022-08-12 18:01:33 390
Хабарингиз бор, жорий йилда Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг аҳолини ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаби” лойиҳасига старт берилган эди. Ушбу лойиҳанинг биринчи ўқув машғулоти Бухорода ўтказилган.
2022 йилнинг 29 июль куни “Омбудсман мактаби” лойихасининг навбатдаги тадбири Фарғона вилояти, Фарғона шахар Банд бўлмаган ахолига хизмат кўрсатувчи “Ишга мархамат” мономарказида ўтказилди.
Мазкур учрашув мамлакатимизда ижтимоий соҳада олиб борилаётган туб ислоҳотлар, хусусан аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний хуқуқ ва манфаатларини химоя қилиш борасида аҳолига яратилаётган шароитлар, имкониятлар ва имтиёзлар тўғрисида фуқароларнинг хабардорлигини оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
"Омбудсман мактаби" тадбирига Фарғона шахрида яшовчи “Ўрмончилар”, “Гулзор” “Шодиёна” ва бошқа МФЙ фаоллари ва ёшлари жалб этилди.
Аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган ушбу тадбир бандлик ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний хуқуқ ва манфаатларини химоя қилиш, ногиронлиги булган шахсларга яратилаётган шароитлар масалаларига бағишланди. Унда Ёшлар агентлигининг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Мухаммадамин Ғаниев, вилоят бандлик Бош бошқармаси бошлиғи в.б. С.Давлатов, бўлим бошлиғи Мухаммадбобур Мўсажоновлар ушбу соҳаларда амалга оширилган ислоҳотлар, аҳолига яратилган қулайликлар ва имтиёзлар ҳамда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни ҳақида маълумот бердилар. Шунингдек Қўқон шахар ногиронлар жамияти раиси Ф.Тилаволдиев ўзининг маърузасида ногиронлиги булган шахсларга яратилган шароитлар, имтиёзлар билан биргаликда юзага келаётган муаммоларга хам тўхталиб ўтди.
Тадбирда сўз олган, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Фарғона вилояти минтақавий вакили Алишер Камилов “Омбудсман мактаби” доирасида ўтказилаётган тадбирда тегишли давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва ННТ вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари жалб этилганлигини қайд этди.
Шундан сўнг, Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Алишер Камилов фуқароларга мурожаатлар билан ишлаш, фуқароларни, айниқса ногиронлиги бўлган шахсларни хуқуқларини химоя қилиш борасида олиб борилган ишлар, харакати чекланган шахслар сақланаётган муассасаларга амалга ошираётган мониторинг ташрифлари ҳақида маълумот берди. Шунингдек, Омбудсман минтақавий вакилига мурожаат қилиш усулларига ҳам тўхталди.Ўзаро савол жавоб ва эркин мулоқот руҳида ўтган тадбирда навбатдаги Омбудсман мактабларида кўтарилиши зарур бўлган соҳалар бўйича ҳам таклифлар олинди.Тадбирда сўз олган “Ўрмончилар”, “Гулзор” махалла фуқаролар йиғини раислари З.Зияева ва А.Мадориповлар ҳам инсон ҳуқуқларини таъминлашда аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларнинг муҳим эканлигига эътибор қаратдилар. Шунингдек, бу каби тадбирларни ўтказишда Омбудсман институти минтақавий вакиллиги билан ҳамкорликда ишлашга тайёр эканликларини билдирдилар. Тадбирда Фарғона вилояти хокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Файзуллажон Саъдуллаевич Қосимов иштирок этди ва нутқ сўзлади.
- Ўзаро мулоқотлар давомида танланган соҳалар ва масалалар бўйича фаолият юритадиган ваколатли давлат органларига асослантирилган мурожаатларни киритиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби бўйича аҳолининг ҳуқуқий маданияти оширилади. Бу эса фуқароларга амалий ва манзилли ёрдам кўрсатишда давлат органи ва аҳоли ўртасида конструктив алоқаларнинг ўрнатилишига хизмат қилади.
Омбудсман мактаблари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ва унинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан мунтазам равишда республика бўйлаб ташкил этилади, имкон доирасида ҳар бир маҳаллага кириб, фуқаролар таклиф ҳамда муаммолари ўрганилади ва таҳлил қилинади.