Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Хотин-қизларнинг доимий даромадга эга бўлиш юзасидан қилган мурожаатлари ижобий ҳал этилди
2022-08-11 16:05:25 382
Фарғона шаҳар ҳокими ва ҳоким ўринбосарлари ҳамда сектор раҳбарлари томонидан ўтказилаётган сайёр қабулларда тушган мурожаатларнинг ижобий ҳал этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Фуқароларнинг доимий иш билан банд, даромад манбаига эга бўлишлари муҳим аҳамият касб этади.
Шу боис ҳам уйда оилавий тадбиркорлик фаолияти билан шуғилланиш истагини билдирган фуқароларга Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жамғармалар маблағлари ҳисобидан меҳнат қуроллари ажратилмоқда.
Сайёр қабуллар давомида чеварчилик ҳунарига эга бўлган Ўғилой Ўктамова, Наргизахон Акбарова ва Шахлохон Мамадалиевалар тикув машинаси ажратилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишган эди.
Мазкур мурожаатлар ижобий ҳал этилиб, хотин-қизларга замонавий тикув машиналари шаҳар ҳокими ўринбосари Дилшодахон Холматова томонидан топширилди. Хотин-қизлар берилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун Президентимиз ҳамда масъулларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.