Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"Машъал" маҳалласининг янги биноси фойдаланишга топширилди
2022-07-23 02:08:31 394
Кейинги йилларда мамлакатимизда кўплаб янги ва замонавий иншоотлар қад ростлаб, юртимиз кўркига кўрк қўшаётир. Хусусан, Фарғона шаҳрида ҳам бири-биридан муҳташам бинолар Давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги байрами олдидан фойдаланишга топширилмоқда.
Шулардан бири “Машъал” маҳалла фуқаролар йиғини биносидир. Замонавий лойиҳалар асосида барпо этилган ва барча шароитларга эга бўлган ушбу бино маҳаллада истиқомат қилувчи 2834 та оила учун ажойиб байрам туҳфаси бўлди.
Бинонинг очилиш маросимида вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Баҳодиржон Холиқов, Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров, шаҳар ИИОФМБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Дилмуроджон Асқаровлар иштирок этишиб, йиғилганларни замонавий муассасанинг фойдаланишга топширилаётганлиги муносабати билан муборакбод этдилар.
Маҳалла институти фаолиятини янада ривожлантириш, қолаверса “Машъал” маҳалла фуқаролар йиғинининг биноси ҳам бу ерда фаолият олиб бораётган жамоанинг иш тартиби ҳам бошқа маҳаллаларимизга ўрнак бўлиши кераклиги шаҳар ҳокими томонидан таъкидланди.
Маросимда қайд этилганидек, Президентимиз томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсатнинг асл мақсади мамлакатни эртанги кундаги ривожланишнинг муҳим босқичи, аввало, маҳалла институтининг фаолиятини такомиллаштириш ва нуфузини янада юксалтиришга қаратилган. Ёшларни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш, юртимиз тинчлиги ҳамда осойишталигини таъминлаш, халқимиз турмуш фаровонлигини янада ошириш масалаларининг ечими айнан маҳалла тузилмаси фаолиятида мужассамлашган.
Бино давлат хусусий-шерикчилик асосида замонавий кўринишда қурилган бўлиб, маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ҳоким ёрдамчиси, ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчиси учун ажратилган алоҳида хоналар бугундан бошлаб фуқаролар қабулига мунтазир.