Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 55 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмайди

×

 2022-07-21 14:40:11    359

PDF юклаш
Чоп этиш


19 июль куни Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров томонидан фуқароларнинг дарду-ташвишларини аниқлаш ҳамда унинг ижобий ечимини топиш, Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев томонларидан аҳолини рози қилиш бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида оммавий сайёр қабул ўтказилган эди.
Қабул давомида “Тўқимачилар” МФЙ Чехова кўчаси 13/17-уйда яшовчи фуқаро С.Пошшоходжаева, “А.Қодирий” МФЙ А.Қодирий кўчаси 88/2-уйда яшовчи фуқаро Р.Мамажонова, “Мустақиллик” МФЙ, Янги ҳаёт кўчаси 118-уйда яшовчи фуқаро З.Усмонова ҳамда “А.Жомий” МФЙ Озодлик кўчаси 13-уйда яшовчи фуқаро М.Шодмоноваларнинг тикув машинаси билан таъминлаш  масаласидаги мурожаатлари бир кун муддат ичида ижобий ҳал қилинди. Уларга тикув машиналари етказиб берилди.
Фуқаролар мурожаатларининг ижобий ҳал этилгани, эндиликда тикувчилик соҳаси орқали доимий даромадга эга бўлишлариг амалий ёрдам кўрсатилганлиги учун Давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.