- Бош сахифа
- Янгиликлар
Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро суди томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилди
×
“2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармонда “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш белгиланган. Мазкур Фармон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро суди раиси Улуғбек Орипов томонидан Фарғона шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда 1-сектор ҳудудидаги маҳаллаларнинг хотин-қизлар билан ишлаш мутахассислари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида суд раиси "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди ҳамда уларни қизиқтирган саволларига тегишли жавоблар берилди.