Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“Ташаббусли бюджет” жараёнида иштирок этинг!
2022-07-13 18:18:38 520
Ҳурматли Фарғона шаҳар фуқаролари, сизни қийнаб келаётган, ечими маблағ билан боғлиқ муаммолар мавжудми? Энди ушбу муаммоларни ҳал этиш учун бюджет маблағлари Сизнинг ташаббусингиз асосида йўналтирилади.
Фарғона шаҳар молия бўлими томонидан олиб борилаётган “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2 масумига 11,1 млрд. сўм ажратилган бўлиб(мазкур маблағларга кўшимча равишда 2-чорак якуни бўйича даромадлар режаси ортириб бажарилган қисмини 30 фоизи ва биринчи мавсум лойиҳаларини молиялаштириладиган қисмидан иқтисод килинган маблағлар ҳам йўналтирилади) жорий йилнинг 15 июлидан таклиф киритишга старт берилади.
Жараёнда иштирок этган ҳолда ўз таклифингизни билдиришингиз ёки Сизнинг эҳтиёжларингизни акс эттирган бошқа таклифларга овоз беришингиз мумкин.
Онлайн иштирок этиш бевосита Молия вазирлигининг openbudget.uz “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали амалга оширилади.
Портал орқали Рўйхатдан ўтиш жараёнида Сиз исм ва шарифингиз, туғилган йилингиз, яшаш ҳудудингиз ва шу каби бошқа маълумотларни киритишингиз ва энг асосийси ўзингиз доимий ишлатадиган телефон рақамингизни кўрсатишингиз лозим бўлади.
Сиз қуйидаги йўналишлар бўйича таклифингизни қолдиришингиз мумкин:????Ичимлик суви таъминотини яхшилаш;????Ёритиш тизимини яхшилаш;????Ички йўлларни таъмирлаш, шағаллаштириш ёки асфальт ётқизиш;????Ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, жиҳозлаш ёки моддий-техник базасини ривожлантириш;????Жамоатчилик ихтиёридаги объектларни таъмирлаш ёки жиҳозлаш.
Таклиф қолдириш жараёни жуда ҳам содда бўлиб, Сиз ўз шахсий кабинетингиз орқали қўшиш тугмасини боссангиз ва очилган саҳифага ўз таклифингиз ҳақида маълумотларни киритсангиз бас.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, билдирилган таклифларнинг умумий қиймати 1,2 млрд. сўмдан ошмаслиги, таклифда ягона ижтимоий муаммо акс эттирилиши ҳамда таклифнинг манзили аниқ кўрсатилиши лозим.
Таклиф қолдириш ва овоз бериш якунига кўра, ҳар бир ҳудудда энг кўп овоз тўплаган таклифлар ғолиб деб топилади ҳамда таклифни амалга ошириш учун маблағ ажратилиши юзасидан қарор қабул қилиниб, амалий ишлар бошланади.
Ташаббус кўрсатинг ва “Ташаббусли бюджет” жараёнида фаол иштирок этинг. Муаммоларни ҳал этиш ўз қўлингизда.