Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фарғона шаҳрида иккита маҳалланинг янги биноси фойдаланишга топширилди
2022-07-13 09:36:39 481
Халқимизда байрамлар арафасида яхши ниятлар билан янгидан қурилган ёки таъмирдан чиққан бино ва иншоотларни фойдаланишга топшириш анъанага айланган. Айниқса, Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги байрами арафасида шаҳримизнинг кўплаб ҳудудларида янги ва замонавий иншоотлар қад ростлаб, шаҳримиз кўркига кўрк қўшмоқда.
Бугун ҳам шаҳримиздаги 1-сектор ҳудудидаги иккита маҳалла фуқаролар йиғинининг маъмурий биноси фойдаланишга топширилди. Тантанали тадбирларда Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров, маҳалла фаоллари, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
"Обод маҳалла" Дастури доирасида "Зарбдор" маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Баҳор фаслининг илк кунларида қурилиши бошланган маҳалла биноси бугун фойдаланишга топширилди. Бино рўпарасида эса тадбиркор Наиль Уразаев томонидан савдо мажмуаси ҳам қурилиб, 10 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди.
Қурбон ҳайити байрами арафасида ўтказилган тадбирда шаҳар ҳокими мамлакатимизда маҳалла тизимига берилаётган эътибор, тизимда фаолият олиб бораётган ходимлар ҳамда фуқаролар учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳамда олиб борилаётган кенг қамровли ишлар ҳақида алоҳида тўхталди.
Нуроний отахонлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида рамзий боғич қирқилиб, тадбир иштирокчилари янги замонавий кўринишда қурилган бинода ходимлар ҳамда фуқаролар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Кекса-нуронийлар қўлларини дуога очиб, юртимиз тинч, ҳаётимиз эса фаровон бўлиши ҳамда ушбу бино маҳалла аҳлига кўп йиллар давомида хизмат қилишини тиладилар.
Куннинг иккинчи қисмида "Абдураҳмон Жомий" маҳалла фуқаролар йиғинининг ҳам маъмурий биноси аҳоли вакиллари иштирокида фойдаланишга топширилди.