Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Хотин-қизлар фаоллари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича очиқ мулоқот ўтказилди
2022-07-04 11:31:59 772
Хотин-қизлар фаоллари томонидан оилалар ва хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни олиб бориш, оммавий спорт тадбирларини ўтказиш, жамоатчилик тузилмалари ишини самарали ташкил этиш бўйича Фарғона шаҳар ҳокимлигида масалага даҳлдор масъуллар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди. Унда Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров, секторлар раҳбарлари, Республика Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бошқарма бошлиғи Дилшода Мирзажоновалар иштирок этишди.
Йиғилишни шаҳар ҳокими В.Назаров очиб, кун тартибидаги масала юзасидан йиғилганларга тушунча бериб ўтди. Мазкур соҳани ривожлантириш бўйича қабул қилинган Фармонларда белгиланган имтиёз ва имкониятлар, хотин-қизлар фаоллари томонидан оилалар ва хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни олиб бориш, оммавий спорт тадбирларини ўтказиш, жамоатчилик тузилмалари ишини самарали ташкил этиш, хотин-қизлар билан боғлиқ ҳамда оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар, уларни олдини олиш борасида мутасадди ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини ҳамда давлат органлари томонидан хотин-қизларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизлар фаолларининг иш фаолиятидаги учраётган муаммо ва таклифларини эшитиш ҳамда кўтарилган масалаларни ҳал этиш бўйича керакли тавсиялар берилди.
Фарғона шаҳрида ҳам ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, аёлларни реабилитация қилиш, хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари ташкил этилганлиги айтиб ўтилди. Шундан сўнг, Республика Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бошқарма бошлиғи Дилшода Мирзажонова Муҳтарам Президентимизнинг жорий йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-87-сон Фармонида хотин-қизларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, хотин-қизлар ўртасида маънавий-ахлоқий қадриятларни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича муайян тадбирлар белгиланганлиги, муддатлари ва масъуллар аниқ кўрсатилганлигига алоҳида эътибор қаратди.
Шунингдек, маҳаллалар ва оилаларнинг ижтимоий-маънавий муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган ҳолатлар(оилавий ажралишлар, жиноятчилик, эрта никоҳ, ноқонуний никоҳлар)нинг олдини олиш жамиятимиз олдида турган долзарб масалалардан бири бўлиб келаётганлиги, бугунги кунда рўй бераётган муҳим ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ўзгаришлар аҳоли онгига турлича таъсир қилаётганлигини мисоллар билан таъкидлаб ўтилди.
Шу ўринда хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий тадбирларни тизимли ташкил этиш, уларнинг таъсирчанлигини ошириш муҳим аҳамиятга эга эканлиги, салбий ҳолатларнинг маънавий бўшлиқлардан келиб чиқишини, бундай ҳолатларнинг олдини олишнинг бирдан-бир йўли – бу, албатта, маънавий-маърифий таъсир чоралари эканлиги бўйича иштирокчиларга тушунчалар берилди.
Очиқ мулоқот давомида иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар жавоб беришди. Келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.