Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими тавсиясига кўра, икки нафар ёшлар етакчилари янги лавозимда иш бошладилар
2022-07-01 19:59:41 422
Куни кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Ёшлар куни” муносабати билан "Янги Ўзбекистон" боғида ташкил этилган тантанали тадбирдаги нутқида “Ёш раҳбар кадрлар захираси” шакллантирилиб, унинг 30 фоизи ёшлар етакчилари ҳисобидан тўлдирилади. Мен ёшлар етакчилари тимсолида бўлажак ҳокимлар ва вазирларни, йирик банк ва компаниялар, давлат ва нодавлат ташкилотлар, сиёсий партиялар лидерларини кўраман!”, - дея таъкидлаган эдилар.
Фарғона шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ёшлар етакчилари масъулиятли вазифаларга тавсия этилмоқда.
Жумладан, Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона шаҳар бўлимининг тавсиясига биноан Фарғона шаҳар “Ипак йўли” маҳалласининг ёшлар етакчиси Равшанжон Турдиалиев Ўзбекистон тумани, “Ибн Сино” маҳалласининг ёшлар етакчиси Элёржон Нурматов эса Тошлоқ тумани Ички ишлар бўлими инспектор-психологи вазифасига тайинландилар.