Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ БИТИРУВЧИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
2022-06-30 11:42:20 380
Белгиланган режа асосида Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров таълим муассасаларининг битирувчилари билан учрашмоқда. Самимий ва очиқ мулоқотлар мобайнида битирувчи ёшларнинг ўз олдиларига қўйган мақсадлари ҳамда таълимнинг кейинги босқичи бўйича берган саволларига мутахассислар томонидан йўналишлар берилмоқда.
Шаҳримиздаги 3-сонли мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган учрашув ҳам битирувчиларда катта таассурот қолдирди. Тадбир давомида шаҳар ҳокими 300 нафарга яқин битирувчилар билан самимий сухбатлашди. Битрувчиларга ҳаётий тажрибалар орқали касб-ҳунар эгаллаш, ҳаётда ўз ўрниларини топишлари учун керакли тавсиялар берилди.
Тадбир давомида “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турадиган кам таъминланган оилалар фарзандларига агар ўқишга кирса, тўлов контракт маблағининг 50 фоизи тўлаб берилиши, шунингдек, бошқа яратилган шароитлар бўйича ҳам битирувчиларига тегишли тушунчалар берилди.