Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

«Очиқ бюджет» жараёни орқали энг кўп овоз билан ғолиб бўлган шаҳаримиздаги тиббиёт муассасаларига салкам 3 млрд. сўмлик тиббий жиҳозлар олиб келинди

×

 2022-06-27 10:12:57    439

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5250-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Очиқ бюджет» ахборот порталига Фарғона шаҳар туғруқ комплекси ва 3, 4, 5, 6 ва 7-сонли оилавий поликлиникаларга тиббий жиҳозлар олиш учун таклиф киритилган бўлиб, ушбу таклиф ишчи комиссия ва Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмасининг тегишли хулосасига асосан қабул қилинди ва овоз бериш жараёнига ўтказилди. 
Фарғона шаҳридаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини яхшилиш мақсадида шаҳримиз фуқаролари овоз бериш жараёнида фаол иштирок этдилар.
Туғруқ комплексига 6 турдаги тиббий жиҳозлар, жумладан инфузия насоси, операция столи жамланмаси, пульсоксиметр ва бошқа тиббий асбоб-анжомлар етказиб берилди. Поликлиникаларга ҳам замонавий тиббий жиҳозлар ажратилди.
Ушбу замонавий тиббий жиҳозлар туғруқ вақтига етмасдан дунёга келаётган чақалоқларнинг саломатлигини сақлашда ҳам яқиндан ёрдам беради.