Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Шаҳар ҳокими фуқароларнинг мурожаатларини қабулдан сўнг жойига бориб ўрганди.

×

 2022-06-22 14:52:17    440

PDF юклаш
Чоп этиш


Кеча вилоят ҳокими томонидан ўтказилган қабулда "Нафосат" маҳалласида яшовчи фуқароларнинг Ташаббус кўчасини маҳалла марказига боғловчи йўлакни кенгайтириш бўйича қилган мурожаатлари шаҳар ҳокими Восилжон Назаров ва масъуллар иштирокида ўрганилди. 
Мазкур мурожаат ижобий ҳал этилди. Фуқаро розилиги билан эртадан бошлаб билан йўлакнинг бир томонидаги девор бузилиши, ҳокимлик томонидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига янгидан қурилиши белгиланди. 
Шаҳар ҳокими томонидан бугун ўтказилган сайёр қабулда эса "Муравват" МФЙ Фарғона кўчасидаги 61-кўп қаватли уйда яшовчи фуқаролар томонидан ҳам шарт-шароитларни яхшилаш бўйича мурожаат тушди. Қабулда фуқароларнинг уйнинг ҳолати бўйича билдирган фикрлари эшитилиб,бу масала ҳам жойида ўрганилди.
Давлат ётоқхонаси жойлашган 61-уйда 52 та оилада 170 нафарга яқин фуқаролар яшайди. Ишчи гуруҳи томонидан кўп қаватли уйдаги фуқароларга яратилган шароитлар тўлиқ ўрганилди. Ўрганиш хулосасига кўра у ерда сув, электр, канализация тармоқларини янгилаш, янги эшик ва ромларни ўрнатиш ишларини бошлаш бўйича масъулларга топшириқлар берилди. 
Ҳар икки мурожаатни ижобий ҳал этиш мақсадида белгиланган тартиб бўйича иш олиб бориш юзасидан штаб ташкилланиб, унга уй-жой бўлими бошлиғи Рафиқжон Марасулов раҳбар этиб тайинланди. Мазкур мурожаатларнинг ижобий ҳал этилганлиги бўйича яна батафсил маълумот берамиз.