Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 62 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг олтмиш иккинчи сессияси бўлиб ўтди,

×

 2022-06-18 09:12:07    629

PDF юклаш
Чоп этиш


Сессияга шаҳардаги сектор раҳбарлари, кун тартибига киритилган масалага дахлдор ташкилот ва муассасалар раҳбарлари таклиф этилди. 
Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
????Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 май кунги “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-258-сонли қарорига асосан шаҳардаги ижтимоий аҳволи оғир бўлган оилаларга “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси ва бошқа манбалар ҳисобидан бепул ун тарқатиш ҳамда Фарғона шаҳарда истиқомат қилаётган эҳтиёжманд фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатларига асосан “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида (Маърузачи - шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бобуржон Мўминов)
????“Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида (Маърузачи - Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона шаҳар бўлими бошлиғи Аҳаджон Акрамов)
????"Аёллар дафтари" жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида (Маърузачи - шаҳар ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Дилшодахон Холматова) 
????Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 16 мартдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона шаҳридаги 70 та маҳаллаларда жорий йилнинг 16 майдан 1 июнь кунига қадар Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови ўтказилди. Сессия давомида ушбу масала юзасидан халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутати, Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи шаҳар комиссияси раиси Тоҳиржон Норматовнинг ахбороти ҳам эшитилди.
Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан муҳокама, таклиф ва мулоҳазалардан сўнг қарор лойиҳалари депутатлар томонидан бир овоздан қабул қилинди.