Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 27 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

ОИЛА – ЖАМИЯТ ВА ДАВЛАТ ҲИМОЯСИДА

×

 2022-06-18 08:59:13    687

PDF юклаш
Чоп этиш


Оила – жамиятнинг бирламчи бўғини ҳисобланиб, у фуқаролик жамиятининг таянч нуқтаси, барқарор ва тинч тузилмасидир. Бу муқаддас даргоҳда нафақат инсон дунёга келади, балки у маънавий ва ахлоқий тарбия ҳам топади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 12-13 май кунлари Фарғона вилоятига ташрифлари давомида оилавий ажримларнинг олдини олиш юзасидан ҳам бир қатор топшириқ ва вазифалар белгиланди. Шунингдек, фаоллар билан ўтказилган йиғилишда Фарғона вилояти бўйича ажримлар сони кескин ортиб кетганлиги танқидий муҳокама қилинган. 
Бу борада Давлат раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона шаҳрида ҳам бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳитни янада яхшилаш, оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий ажримларни олдини олиш бўйича "Шодиёна" МФЙда ажрим ёқасида турган оилалар билан суҳбат олиб борилди. 
Шаҳар ҳокимлигининг Ишчи гуруҳи томонидан ташкилланган тадбирда оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Г.Жўраева, шаҳар ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Д.Холматова, "Янги чек" масжиди бош имом ноиби Л.Суярқулов, "Аҳмаджон қори" масжиди имом хатиби Ф.Абдурахмонов, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг судьяси М.Ғофуров ва 4-сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаоллари ҳамда ажрим ёқасида турган ўнга яқин оилалар иштирок этдилар. 
Оилада юксак маънавий муҳитни ташкил этиш жуда муҳим. Бунда оила аъзоларининг, айниқса, эр ва хотиннинг ўзаро муроса-мадорага бориши, ғазаби келганда уни енгиши ва ширинсўз бўлиши, оилавий сирларни кўчага олиб чиқмаслиги, шу билан бирга, фарзандларни тирик етим бўлиб қолишлари сингари бир қатор омиллар жуда катта аҳамият касб этиши бўйича мутахассислар томонидан тушунчалар берилди.
Ажрим ёқасида турган ушбу оилалар айтиб ўтилган сўзлардан хулоса чиқардилар ҳамда иккита оилани яраштиришга эришилди.
Жойларда ажрим ёқасида турган оилаларни яраштиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот тадбирлари ва давра суҳбатлари давом этмоқда.