Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 38 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

"Мен Донорман" қон топшириш акциясида фарғоналик ёшлар ҳам фаол иштирок этишмоқда

×

 2022-06-16 12:46:16    677

PDF юклаш
Чоп этиш


Юртимиз бўйлаб ўтказиб келинаётган “Ёшлар ойлиги” тадбирлари доирасида "Мен Донорман" қон топшириш акцияси ўтказилмоқда. Бугун Фарғона шаҳрида ўтказилган акция давомида ёшлар етакчилари ҳамда фаол ёшлар иштирок этишиб, ҳайрли тадбирга ўз ҳиссаларини қўшдилар.
Беморларни сифатли қонга бўлган эҳтиёжини қоплаш, уларни зарур қон компонентлари билан таъминлаш мақсадида ташкил этилган ушбу эзгулик акцияси қисқа вақт ичида вилоятимиз бўйлаб кенг қулоч ёзмоқда.
Биламизки, турли касалликлар туфайли организмда қон айланиши ва таркибининг бузилиши, қон камайиши, тромбозлар кузатилади. Бу салбий ҳолатларнинг олдини олишнинг самарали йўлларидан бири донор бўлишдир. Шу сабабли мамлакатимизда беғараз донорликни кенг тарғиб қилиш, ёшлар саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда соғлом турмуш тарзини шакллантиришга эътибор қаратилмоқда.