Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲАР БИР ЁСҲ ЭъТИБОРДАН CҲЕТДА ЭМАС
2022-06-13 10:08:43 672
Фарғона шаҳар 1-сектори, ал-Хоразмий маҳалла фуқаролар йиғини, Абдураҳмон Жомий кўчаси 1-уй, 41-хонадонда яшовчи 1996 йилда туғилган фуқаро Комилжон Бобоев шу йилнинг 20 май куни “Ёшлар дафтари”га кириш учун ариза қолдирган эди.
Комилжон Марғилон шаҳридаги “Меҳрибонлик уйи”да тарбияланган. Хорижда ишлаб юрган Комилжон Ўзбекистонда ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан фойдаланиб, ўз Ватанида меҳнат қилиб, ҳаётда ўз ўрнини топишни мақсад қилиб юртимизга қайтди.
“Ёшлар дафтари” орқали ёшларга яратиб берилаётган имкониятлардан фойдаланмоқчи бўлган Комилжон иш жойига қатнашда ёъл харажатларини камайтириш ва ўзи соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда ўрнак бўлиш мақсадида велосипед олиш истагини билдирган.
Бугун Комилжоннинг истаги амалга ошди. Унга Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона шаҳар бўлими томонидан субсидия асосида велосипед топширилди.
Комилжон Бобоев ёшларга яратилиб берилаётган имкониятлар, имтиёзлардан мамнун эканлиги, ўз тенгдошлари ҳам мана шу имкониятлардан фойдаланиб юртимиз равнақи учун фидокорона меҳнат қилишлари зарурлигини таъкидлаб, энг аввало ислоҳотларнинг бунёдкори бўлган, ёшларга оталарча ғамхўрлик қилиб келаётган муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ва Фарғона шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Восилжон Назаровга алоҳида миннатдорчилик билдирди.