Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Пенсия таъминотига доир янгиликлардан хабардормисиз?

×

 2022-05-25 18:41:58    409

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ш.Мирзиёев томонидан 2022 йил 9 февралда имзоланган “Фуқароларнинг ва тадбикорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшмчалар киритиш тўғрисда”ги қонунига асосан Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” ги  қонунига қуйидаги  тартибда ўзгартишлар ва қўшимча киритилди:
✅Хусусан, ногиронлик пенсиялари қонунчиликда белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилганларга, шунингдек Чернобиль АЭСдаги авария туфайли майиб бўлиш ёки касаллик оқибатида III гуруҳ ногиронлиги бўлганларга   ногиронлик пенсиялари тайинланди. 
✅Болалар, ака-укалар, опа-сингиллар ва набиралар 18 ёшга тўлмаган бўлса ёки 18 ёшдан катта бўлса, агар улар 18 ёшга тўлгунига қадар ногиронлиги бор бола бўлиб қолган бўлса, оиланинг меҳнатга қобилиятсиз аъзолари ҳисобланадилар. Бунда башарти, агар ака-укалар, опа-сингиллар ва набираларнинг меҳнатга қобилиятли ота-онаси бўлмаса, ёки уни ўрнини эгаллаган шахсларга васийлик ва хомийлик бўйича ҳоким қарорига асосан уларга тайинланади.
✅Отаси ёки онаси вафот этган болаларга боқувчисини йўқотганлик пенсиялари 16 ёшга тўлгунга қадар, ўқувчиларга эса 18 ёшга тўлгунга қадар тайинлаб тўланар эди. Жорий йил, 9 февралдан бошлаб таълим ташкилотларининг ўқувчилари ва талабалари ўқишнинг бутун даври давомида, бироқ 23 ёшга тўлгунига қадар боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлди.
✅Шунингдек, қонуннинг 37- моддаси “д” банди  16 ёшгача бўлган ногиронлиги бор болага қараб турилган вақтни меҳнат стажига қўшиб олиш ногиронлиги бор болаларнинг ёши 18 ёш қилиб белгиланди.
✅Қонуннинг 37- моддаси “ж” бандига асосан кўп болали оналарнинг  болаларига қараб турган даври кўпи билан 3 йил қўшиб берилар эди. Янги таҳрирдаги қонунга кўра, 10 февралдан бошлаб янгитдан нафақага чиқувчиларнинг меҳнат стажларига агарда улар 6 йилдан кўпроқ болага қараб турган бўлсалар, кўпи билан 6 йил қўшиб берилади.

Махсудали Топволдиев,

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари.