Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 40 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Гулчеҳрахон АСҚАРОВА: Фарзандим ҳам бизга чин кўнгилдан ёрдам қўлини чўзган инсонлардек камол топишига ишонаман.

×

 2022-05-19 10:02:35    444

PDF юклаш
Чоп этиш


"Истиқлол" маҳалла фуқаролар йиғини Абдулла Қодирий кўчаси 41/70-уйда яшовчи Гулмирахон Асқарованинг 2019 йил оғир хасталикка чалинган турмуш ўртоғи 2021 йил ноябрь ойида оламдан ўтди. Бир ўғил ва бир қиз билан қолган Г.Асқарованинг хонадони ҳам таъмирталаб бўлган. Бемор бўлган турмуш ўртоғини даволатиш, шунингдек рўзғор қилиш билан уйнинг таъмирланиши кечиккан.
Холбек Отажонов раҳбарлигидаги Кадастр агентлиги Фарғона шаҳар бўлими ишчи-ходимларининг ҳомийлиги ҳисобидан бир хонали уй тез кунда тўлиқ таъмирдан чиқарилди. Бугун қизини турмушга берган Гулчеҳрахон ўғли билан бирга янги уйдек кўринаётган хонадонда яшашмоқда.
-Шаҳар ҳокимининг ташаббуси билан бошланган ҳайрли ва эзгу иш менинг хонадонимда ҳам амалга ошди,- дейди хонадон соҳибаси.-Албатта, мен ҳам бунга жавобан астойдил меҳнат қилмоқдаман. Ягона боқувчим бўлиб улғаяётган фарзандимга яхши тарбия бераман, ўқитаман. Бизга чин кўнгилдан ёрдам қўлини чўзган инсонлардек камол топишига ишонаман. 
Мазкур ҳайрли ишга маҳаллада фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчиси Асилбек Ҳакимовнинг ҳам бош-қош бўлгани оила вакиллари ва қўшнилар томонидан эътироф этилди.