Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

ФУҚАРО ТОПВОЛДИЕВ АЗИЗБЕКНИНГ МУРОЖААТГА РАСМИЙ МУНОСАБАТ

×

 2021-11-10 13:21:00    680

PDF юклаш
Чоп этиш


Фуқаро Топволдиев Азизбекнинг ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлаётган уй-жой масаласидаги мурожаати бўйича Фарғона шаҳар ҳокимлигининг хўжалик ҳисобидаги Уй-жой бўлими қуйидагиларни маълум қилади.

Аниқланишича, 09.12.1998 йилда туғилган фуқаро А.Топволдиевни Фарғона шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий комиссиясининг 17.08.2005 йилдаги 65/1-сонли қарорига асосан Марғилон шаҳар, 1-сонли “Меҳрибонлик уйи”га жойлаштирилган. Ушбу муассасада тарбияланиб чиққан А.Топволдиев Фарғона шаҳар Қиргули Саноат ва қурилиш касб-ҳунар коллежига қабул қилиниб, ўқиш жараёнида ушбу таълим муассасасининг ётоқхонасида яшаб келган.

Ўқишни тамомлаганидан сўнг, Фарғона шаҳар Халқ таълими бўлимининг 11.03.2019 йилдаги “Турар жойга муҳтож бўлган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳисобга қўйиш тўғрисида”ги 10/115-сонли тақдимномасига асосан фуқаро А.Топволдиев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2010 йилдаги 164-сонли қарорига мувофиқ уй-жойга муҳтожлар сифатида ҳисобга олинган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2010 йилдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жой билан таъминлаш тўғрисида”ги 164-сонли қарори билан тасдиқланган Низомининг 3-бандида “Етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга турар жойлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан мақсадли коммунал уй-жой фондидаги уйлардан ёки вақтинча фойдаланилмаётган, давлат мулки бўлган ётоқхоналардаги, уй-жойлардаги ҳамда кўп квартирали уйлардаги бўш турган квартиралардан берилади” деб кўрсатилган.

Давлат уй-жой фондидаги турар жойлар (кўп қаватли квартиралар) қурилиши 1994 йилларда тугатилган бўлиб, хозирги кунга келиб ўша даврда бериб бўлинган турар жойлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида Давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни давом этириш тўғрисида”ги 1993 йил 1 март кунги 114-сонли қарорига мувофиқ хонадон эгалари томонидан хусусийлаштириб бўлинганлиги сабабли, биринчи навбатда турар жой билан таъминланиши зарур бўлган ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ва уй-жойга муҳтож сифатида ҳисобга олинган ногирон ва ногирони бор оилаларни турар жойлар билан таъминлашда муаммолар келиб чиқмоқда.

Давлат уй-жой фонди ҳисобидан янги қурилган ёки бўш турган турар жойлар мавжуд бўмаганлиги сабабли, аҳолини уй-жойга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш ҳамда фойдаланилмай турган давлат объектларидан самарали фойдаланиш мақсадида, Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда Фарғона шаҳар ҳокимлигининг ҳамкорлигида Фарғона шаҳар, Фарғона кўчаси, 61-уйда жойлашган 3 қаватли бинони қайта реконструкция қилиниб, яшаш биносига айлантирилган.

Ушбу бино фойдаланишга қабул қилингандан сўнг, Фарғона вилояти ҳамда Фарғона шаҳар ҳокимликлари томонидан ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, ногирон ҳамда ногирони бор оилаларга ажратиб бериладиган хонадонлар зарурий уй жиҳозлари билан таъминланган.

Сўнгра, ушбу ётоқхона фойдаланишга қабул қилиниши муносабати билан Фарғона вилояти ҳокими ҳамда Фарғона шаҳар ҳокимлиги томонидан ўтказилган тантанали очилиш маросимида хонадонлар ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда фуқароларга Фарғона шаҳар ҳокимининг 17.01.2018 йилдаги 52-сонли қарори асосида топширилиб, шу қаторда фуқаро А.Топволдиевга ҳам (зарурий уй жиҳозлари билан таъминланган) 23-хонадон топширилган.

Кейинчалик, (вояга етган) А.Топволдиев ўзи яшаб келаётган ётоқхонада умумэътироф этилган одоб-аҳлоқ нормаларига амал қилмай у ердаги мавжуд оилаларнинг тинчлигини бузиб, уларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлганлиги боис, ўз хоҳишига кўра, яшаб келаётган хонадонини тарк этган.

Шундан сўнг, фуқаро А.Топволдиев Фарғона шаҳар ҳокимлигига яшаб келган хонадонини ташлаб кетганлигидан пушаймонлиги, шунингдек, юқорида қайд этиб ўтилган ҳолатлар қайта такрорланмаслигини билдириб такроран уй-жой билан таъминланишини сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2010 йилдаги 164-сонли қарори билан тасдиқланган Низомининг 7-бандида “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга турар жой олиш ҳуқуқи бир марта берилади” деб қатъий белгилаб қўйилган бўлсада, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона шаҳридаги Халқ қабулхонаси вакилларининг аралашуви билан унинг манфаатларини кўзлаб Фарғона шаҳар, Фарғона кўчаси, 6-сонли оилавий ётоқхонанинг 34-хонадони барча қулайликлари билан таъминланган ҳолда, Фарғона шаҳар ҳокимининг 2021 йил 10 март кунги 128-сонли қарорига асосан 2021 йил 11 мартдаги 000542-сонли ордер билан фуқаро А.Топволдиевга бириктириб берилган. Фуқаро ҳозирги кунда ушбу хонадонда яшаб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги кенгайтирилган тарзда ўтказилган видео селектор йиғилишининг 39-2021-сонли баёнининг 25.2.12-бандида уй-жой билан таъминланмаган 757 нафар етим болалар аниқланган бўлиб, Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан уй-жой билан таъминлаш ҳамда уларга уй-жойларни жиҳозлашга кўмаклашиш топшириғи берилган.

Маълумки, Уй-жой билан таъминланмаган 757 нафар етим болалар рўйхатига фуқаро А.Топволдиев киритилмаган.

Шу ўринда, фуқаро А.Топволдиевнинг мурожаатида кўрсатилган важлар унинг аризасига асосан ўзи яшаб келаётган хонадонини давлат уй-жой фондидаги бўшайдиган квартирага алмаштириб берилиши Фарғона шаҳар ҳокимлигининг доимий ҳаракатдаги коммисиясининг хулосаси билан қонун доирасида ҳал этилишини маълум қиламиз.

 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram