Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“УМИД НИГОҲИ” АГРОФИРМАСИ ҲУДУДИДАГИ ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ РАҲБАРЛАРИ МУРОЖААТИГА МУНОСАБАТ
2021-11-04 09:12:17 676
Маълумки, 2020 йилнинг март ойидан буён кароновирус инфекцияси туфайли мамлакатимизда аҳолининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи янада ортди. Бу эса ўз навбатида мутасадди ташкилотларга бозор расталарини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш ҳамда уларнинг нархини сунъий равишда оширилишига йўл қўймаслик талабини қўймоқда.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5-6 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи довомида ўтказилган йиғилиш баёнида Фарғона шаҳар аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўлақонли таъминлаш мақсадида шаҳардаги фермер ҳўжаликларини сабзавот экинлари экишга йўналтириш белгиланган.
Мутахассислар томонидан фермер ҳужаликларининг 2020 йилдаги фаолияти статистика ва солиқ органлари маълумотлари асосида таҳлил қилинганда, айрим фермер ҳўжаликлари томонидан ҳисоботларда етиштирилган сабзавот маҳсулотлари умуман кўрсатилмаганлиги, яратилган иш ўринлари талаб даражасида эмаслиги, солиқ қарздорликлари ўз вақтида тўланмаганлиги каби салбий холатлар кузатилди.
Бундан ташқари, 2020-2021 йиллар давомида шаҳардаги фермер ҳужаликлари экспортга маҳсулот юбормаганлиги ёки бу борада бирон бир амалий ишларни амалга оширмаганлиги ҳам ачинарли ҳолат.
Шу муносабат билан шаҳарнинг “Бешбола” ва “Жуйдам” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида жойлашган фермер ҳужаликларининг экин ерларидан самарали фойдаланиш, бу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, энг муҳими, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш мақсадида фермерлар ҳисобидаги ерларни бир қисмини “Қува тумани тажрибаси” асосида атиргул кўчатлари етиштиришга ихтисослаштириш режалаштирилган.
Мурожаатдаги фермер ҳўжаликларига ерларни бир қисмида сабзавот етиштириш, бир қисмини эса иккиламчи ижара шартномаси асосида атиргул кўчатлари етиштириш ва сотиш тажрибасига эга бўлган Қува тумани деҳқонларига ижарага бериш таклифи билдирилган.
Шунингдек, ушбу ҳудуддаги фермер ҳужаликлари ўзлари ҳам атиргул кўчатларини етиштириш билан шуғулланишлари мумкинлиги билдирилган.