Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

ТОЗАЛИК ҲАМ МАЪНАВИЯТ БЕЛГИСИ

×

 2021-08-20 12:44:23    841

PDF юклаш
Чоп этиш


Шаҳримизнинг қайси кўчасига кирманг, кундан-кун чирой очиб бораётганининг гувоҳи бўласиз. Кенгайтирилаётган йўллар, қурилаётган замонавий иншоотлар ва уйлар, фавворалару истироҳат боғлари киши кўзини қувонтиради.

Биз ўзбекларда қон-қонимизга сингиб кетган ажойиб бир одат бор. Кимнидир эшик қўнғироғини чалишдан олдин уйнинг атрофи тозалиги ва саришталигига алоҳида эътибор қаратилади. Тонг саҳарда кўча, ҳовлиларни супуриш уйга файз-барака келтиради. Албатта, ҳар бир инсон яхшиликни покланиш, поклашдан бошлайди. Теварак атрофни тозалаш пайида бўлади.

Аммо манзара бунинг акси бўлса-чи? Ҳовли юзи супурги кўрмаган, томорқада ҳам экин-тикин билан бирга, турли чиқиндилар бўй кўрсатган, атрофида пашша-ю чивинлар вижирлаб турган бўлса-чи? Бунга ким айбдор бўлади? Сизнинг уйингизни кимдир келиб тозалаб кетишини кутиб турасизми?

Ҳудди шу масала юзасидан мамлакатда атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, ҳудудларнинг санитария ва экологик ҳолатини яхшилаш соҳасида изчил сиёсат амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2916-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига тадбиркорлик субъектларининг чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмиш ва реализация қилиш жараёнларидаги иштирокини янада кенгайтиришни назарда тутиш вазифаси юклатилди ҳамда 2018 йил 1 августдан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш фаолиятини амалга ошириш учун туман ва шаҳар ҳудудлари   тадбиркорлик субъектларига чиқинди тўплаш шохобчалари ва туташ ҳудудларида лозим даражадаги тозаликни таъминлаш, шунингдек, маиший чиқиндиларни мустақил равишда саралаш шарти билан бириктириб берилди.  Қонунда жисмоний шахсларга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари оммавий шартномалар асосида кўрсатилиши ҳам назарда тутилган.

Шу сабабли қисқа муддатда қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимининг инфратузилмасини такомиллаштириш, умумий қуввати йилига миллион тоннадан ортиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш қувватига эга бўлган маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни комплекс амалга ошириш кластерларини ташкил этиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Шуни такидлаб ўтиш жойизки, Фарғона шаҳрида ободонлаштириш ишларига катта эътибор берилмоқда. Жорий йилда Фарғона шаҳар ҳудудидаги ободонлаштириш майдонларига жами 105 мингдан ортиқ манзарали дарахт ва бутасимон гуллар экилди. Дунёга машҳур япон софораси, эльдар сосна, каштан, акация, арча (мажевельник) манзарали дарахтлари ҳамда хинд сирени, атиргул ва штамповка атиргул навли бутасимон гуллар шулар жумласидандир.

Шунингдек, шаҳар ҳудудларида 174 дона гул констуркцияларни ўрнатиш, 700 мингдан зиёд мавсумий гуллари экиш ишлари амлага оширилди. Экилган дарахт кўчатларини мавсум давомида парваришлаш мақсадида масъуллар бирктириш Агрокимёхимоя АЖ билан 150 млн сўмлик шартнома тузилиди ҳамда хозирги кунга қадар 21700 тупдан зиёд манзарали дарахтларга Зараркунандаларга қарши дорилаш, ўғитлаш ва суғориш ишлари бажарилди.

 Фарғона шаҳар ҳудудларини ободонлаштириш жараёнида махсус техникалар хисобига 45540 тонна қурилиш ва маиший чиқиндилар олиб чиқиб кетилди, шаҳарнинг турли ҳудудларидаги кўп қаватли турар жой майдонларида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

 Қиргули мавзесида (Низомий, Янги аср, Марғилон кўчалари) жойлашга кўп қаватли турар жойларда, 0,5 км ички йўллар асфальтлаштириш, 2 км ички ирригация тармолқари бетонлаштириш, 800 тупдан зиёд манзарали дарахтлар экиш, болалар майдончаларини ўрнатиш, тик кудуғ насос станция қурилиб суғориш тизими ишга туширилди. Бу ободонлаштиришлар ортида қанчадан қанча меҳнат, маблағ ётганини халқимиз тушуниб, қадрига етмоғи, асраб-авайламоғи лозим.

Тозалик — руҳ поклигидан дарак. Саранжом-саришта ва тартибли бўлиш инсон қалби ва руҳи поклигини кўрсатади. Хонадондаги осойишталик ва файз-барака ҳам айнан саришталикка боғлиқлигини доим такрорлайди отахону онахонларимиз. Ахир шаҳар ва кўчаларимиз ҳам бизнинг уйимиздай эмасми?

Тобора обод бўлиб бораётган Ватанимиз гўзал ва бетакрор табиати билан барчани ўзига мафтун этиб келмоқда. Ана шу мафтункор муҳитда соғлом ва бахтли ҳаёт кечирар эканмиз, она табиат мусаффолигини асраш, уни келажак авлодга етказиш ҳар биримизнинг инсоний ва фуқаролик бурчимиз эканини унутмаслигимиз лозим. Зеро, эзгу амаллар билан ўз элини асраган, қадриятларини эъзозлаган, қалбида яхши ният билан ҳалоллик ва поклик йўлини тутган кишиларнинг бажарган ишлари асрлар давомида авлодлар бахт-у камолига хизмат қилиб келаверади.  





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram