Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2021-07-16 23:13:53 755
Ижтимоий тармоқларда А.Навоий кўчаси, 45, 45А, 47- ва 47Б-сонли кўп қаватли турар-жой бинолари оралиғидаги болалар майдончаси ўрнида кўп қаватли турар-жой биноси қурилиши тўғрисида мақола эълон қилинган эди.
Шунга кўра, мақолада келтириб ўтилган важлар юзасидан Фарғона шаҳар ҳокимлиги ва Фарғона шаҳар қурилиш бўлими бошлиғи масалани жойида атрофлича ўрганиб, қуйидагиларни маълум қилади:
Мурожаат бўйича яъни, Фарғона шаҳар, “Дўстлик” МФЙ худуди
47-сонли кўп қаватли турар-жой биноси ёнига бориб кўрилганда,
36х14 хажмда темир тўсиқлар билан ўраш ишлари бажарилганлиги аниқланди.
Ушбу худудда истиқомат қилувчи ахоли билан сухбат ўтказилганда, болалар майдончаси йўқлиги сабабли норозиликларини билдиришди.
Объект бўйича тегишли ҳужжатлар кўздан кечирилганда, Фарғона шаҳар ҳокимининг 2021 йил 4 июнь кунги 417-сонли қарорига асосан Фарғона шаҳар, А.Навоий кўчаси, 47-сонли кўп қаватли турар-жой биноси ёнида жойлашган жами 400,0 кв.метр бўш ер майдонида қурилиши режалаштирилаётган (5) беш қаватли, биринчи қаватининг 150,0 кв.метр қисмида “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари ва профилактика инспектори учун маъмурий хоналар қуриб бериш шарти билан қолган қисми ва қаватларида турар-жой биноси ҳамда атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш учун ер майдони ажратиб берилган.
Лойиҳа ташаббускорининг ишчи лойиҳа ҳужжатларида “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари ва профилактика инспектори учун маъмурий хоналардан ташқари болалар майдончаси ва автотураргох ҳамда туташ худудларни ободонлаштириш кўрсатилган.
Фарғона шаҳар ҳокимининг 2021 йил 4 июнь кунги 417-сонли қарори Ўзбекистон Республикаси “Ер Кодекси”нинг 7 ва “Шаҳарсозлик Кодекси” нинг 20-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
18 февраль кунги “Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4602-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 02 апрель кунги “Обод Қишлоқ” ва “Обод Маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048-сонли қарорлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
16 ноябр кунги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 911-сонли қарори Низоми ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 28 январ кунги “Ер участкалари бериш ва якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилишнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 63-сонли қарор Низоми талаблари асосида расмийлаштирилган бўлиб, қурилиш ишлари тўхтатилганлигини маълум қилади.