Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ОИЛАВИЙ НИЗОЛАРНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ
2021-07-02 15:43:26 902
Оила жамиятнинг асосий бўғинидир. Оилада ҳар бир инсон улғаяди ва камол топади. Оила давлат ва жамиятда ўрни муҳим бўлганлиги сабабли Конституциямизга алоҳида XIV боб билан киритилган. Конституциямизнинг 63-моддасида оила жамиятнинг асосий бўғинилиги, жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эгалиги, никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланиши кўрсатилган.
Бугунги кунда йигит ва қиз ўзаро ихтиёрийлиги ва тенг ҳуқуқлилиги асосида турмуш қураётган бўлсаларда, оилавий ажримлар минг афсуски учраб турибди.
Оилавий низоларни тааллуқлилик бўйича фуқаролик судлари кўриб чиқади. Биргина бир оиланинг арзимаган сабаблар билан ўзаро жанжаллашиши натижасида фуқаролик судларида бир неча тоифадаги фуқаролик ишларини кўрилишига сабаб бўлади. Эр-хотининг ўзаро ажрашиб кетиши натижасида фуқаролик судларида никоҳдан ажратиш, боланинг таъминоти учун алимент ундириш, ўзининг таъминоти учун алимент ундириш, умумий мулк деб топиш ва умумий мулкни бўлиш, уйга киритиш, ўйдан кўчириш, уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш, болани ўз тарбиясига олиш, бола билан кўришиб туриш тартибини белгилаш, сарф-ҳаражатларни ундириш ва бошқа тоифадаги фуқаролик ишлари кўрилиши мумкин.
Юқорида кўрсатиб ўтилган даъво тоифаларидан боланинг таъминоти учун алимент ундириш, моддий таъминот ундириш ҳақидаги даъво аризалар учун давлат божи тўлашдан озод қилинган бўлсада, қолган даъво аризалари учун “Давлат божи ставкалари тўғрисида”ги қонундан келиб чиқиб давлат божи тўлашга тўғри келади.
Эр-хотинлар ўртасидаги низо жиддийлашганда ўзаро ёки қариндош уруғлари ўртасида муштлашувлар натижасида маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноятлар келиб чиқиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бунинг натижасида айбдор шахслар суднинг ҳукмига асосан жиноий жавобгарликкка тортилади. Эр ва хотининг арзимаган сабаб туфайли ажрашиши оқибатида фарзандларни етим бўлиб носоғлом оила мухитида тарбия топиши, ота ёки онанинг мехрига тўймасдан улғайишига сабаб бўлади. Келгусида бундай мухитда улғайган фарзанд жамиятда ҳуқуқбузар ёки жиноятчи бўлиб етиши эхтимоли мавжуд. Биргина оилавий низоларнинг ортидан жуда кўп салбий оқибатлар келиб чиқади.
Жамиятларни бино деб тасаввур қилсак, оила унинг ғишти ҳисобланади. Ғиштлар бўлмаса, бино бўлмаганидек, оилалар бўлмаса, жамиятлар бўлмаслиги турган гап. Ана шу ғиштлар чиройли бўлса, иморат ҳам чиройли чиқади, ғиштлар пишиқ бўлса, иморат ҳам пишиқ бўлади. (Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Бахтиёр оила”)
Фарғона вилоят суди судья катта
ёрдамчиси Ж.Саттаров