Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФУҚАРОЛИК ҲОЛАТИ ДАЛОЛАТНОМАЛАРИНИ ҚАЙД ЭТИШ ОРГАНЛАРИДА НИКОҲДАН АЖРАТИШ АСОСЛАРИ
2021-07-02 15:35:57 858
Оилавий муносабатларни тартибга солиш мақсадида 1998 йил
30 апрелда Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси қабул қилинган. Мазкур кодексда никоҳ тузиш тартиби, никоҳдан ажратиш асослари атрофлича ёритилган.
Оила кодексининг 42-моддасида Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида никоҳдан ажратиш асослари кўрсатилган. Унга кўра, вояга етмаган болалари бўлмаган эр-хотин никоҳдан ажратишга ўзаро рози бўлсалар, улар никоҳдан фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида ажратилади.
Қонун талабига кўра, Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида никоҳдан ажралиш учун қуйидаги учта ҳолат бўлиши керак
I. Эр ва хотин ўзаро никоҳдан ажралишга розилиги;
II. Ўрталарида фарзанд йўқлиги;
III. Мулкий низони мавжуд эмаслиги.
Юқорида кўрсатилган 3 та шарт бўлгандагина никоҳдан ажратиш ФҲДЁ органларига тааллуқли бўлади. Агарда ўрталарида фарзанд йўқ бўла туриб, ўзаро никоҳдан ажралишга томонлар рози бўлган тақдирда ҳам ўрталарида мулкий низо мавжуд бўлса, никоҳдан ажратиш масаласи фуқаролик судларига тааллуқли бўлиб қолади. 3 та ҳолат мавжуд бўлган тақдирдагина никоҳдан ажратиш ФҲДЁ органи тааллуқли бўлади.
Эр-хотиндан бирининг аризасига асосан фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида никоҳдан ажратиш масаласи ҳам кўриб чиқилади. Оила кодексининг 43-моддасида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлса, никоҳдан ажратиш масаласи ФҲДЁ органлари томонидан ажратилади. Булар қуйидагилар:
1) суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган бўлса;
2) суд томонидан руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса;
3) содир қилган жинояти учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса, ўртада вояга етмаган болалари борлигидан қатъи назар, эр-хотиндан бирининг аризасига кўра улар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида никоҳдан ажратилади.
Агар болалар ҳақида, эр-хотиннинг биргаликдаги умумий мол-мулкини бўлиш ҳақида ёки ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз эр (хотин)га таъминот бериш учун маблағ тўлаш ҳақида низо мавжуд бўлса, улар никоҳдан суд тартибида ажратилади.
Фарғона вилоят суди судья катта
ёрдамчилари Ж.Саттаров ҳамда З.Рахманова