Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФАРҒОНА ШАҲРИДА "ОБОД МАҲАЛЛА" ДАСТУРЛАРИ БЎЙИЧА ИШЛАРИ ЖАДАЛ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
2021-05-24 17:34:53 936
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2021 йил 2 апрелдаги ""Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижроси юзасидан Фарғона шаҳрида қурилиш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Ушбу дастурга тушган маҳаллаларда ички йўл ва йўлакларни тиклаш ҳамда қайтадан асфальтлаш, ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, бинолар фасади ва томини янгилаш, болалар майдончаларини барпо этиш, кўчалар ёруғлигини яхшилаш, уйлар кўрсаткичларини ўрнатиш каби вазифалар бажарилмоқда.
Шаҳримизда ҳам ушбу дастур доирасида маҳаллалар навбати билан таъмирланиб, у ердаги мавжуд муаммолар имкон қадар бартараф этилмоқда. Аввал хабар берганимиздек, бу йил “Обод маҳалла” дастурига "Оқариқобод" ва "Ёрмозор" МФЙлари киритилган.
Ушбу маҳалла фуқаролари йиғинларида жами 2 385 та оилалар мавжуд бўлиб, уларда истиқомат қилаётган аҳоли сони 6680 нафарни ташкил қилади.
Жорий йилда маҳалла фуқаролар йиғинларида жами 10 550,7 млн.сўмлик, шундан республика бюджетидан 3 369 млн.сўм, маҳаллий бюджетдан 4 382,8 млн.сўм, тармоқ корхоналар маблағларидан 7879,0 млн.сўм, ташаббускор тадбиркорлар ва аҳоли маблағлари хисобидан 2 011,0 млн.сўмлик ишлар бажарилиши белгилаб берилди. Ушбу маблағлар ҳисобига "Обод маҳалла"дастурига кирган маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги ободлик ва бунёдкорлик ишлари кенг қулоч ёйган.
Бугунги кунда “Обод маҳалла” дастури доирасида "Оқариқобод" ва "Ёрмозор" маҳалла фуқаролар йиғинларида табиий газ қувурлари, ичимлик, оқова сув, иссиқлик энергияси қувурларини ва электр тармоқларини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.