Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФАРҒОНА ШАҲРИДА “ТАДБИРКОР ЁШЛАРГА МАДАДКОР” ШИОРИ ОСТИДА МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ БЎЛИБ ЎТДИ
2021-05-17 18:48:24 854
Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган вақт ичида, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, шижоатли ёшларни тарбиялаш борасида алоҳида тизим яратилди.
Кейинги уч йилда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш бўйича 43 та қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатлар қабул қилингани, 70 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгани фикримиз далилидир.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган 2021 йил 13 апрелдаги йиғилишда давлат раҳбари 2021 йилнинг 1 май ва 1 июнидан бошлаб тадбиркорлар ва «ёшлар дафтари»даги йигит-қизларга бир қатор имтиёз ҳамда имкониятлар тақдим этилишини таъкидлади. Бу орқали жорий йилда камида 500 минг ёшларни ишга қабул қилган тадбиркорларни рағбатлантириш механизми яратилади ва тадбиркорлар ихтиёрида бир йилда 1 триллион сўмдан зиёд маблағ қолади.
Бугун Фарғона шаҳридаги ҳиёбонда вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Фарғона шаҳар ҳокимлиги, бандликка кўмаклашиш бошқармаси, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида “тадбиркор ёшларга мададкор” шиори остида 1+1 ёшларни тадбиркорларга хамда ҳунармандларга бириктириш бўйича меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Ташкил этилган меҳнат ярмаркасида 700 дан ортиқ бўш иш ўринлари ёшларга таклиф қилинди.
Меҳнат ярмаркасида ўз тадбиркорлигини бошлаш ниятидаги ёшлар учун банк ходимлари томонидан тушунчалар берилди. Ярмаркада Фарғона шаҳар ҳокими ўринбосари Б. Мўминов қатнашди ва сўзга чиқди.