Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФАРҒОНА ШАҲРИДА ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИНИ МОДДИЙ ТЕХНИКА БАЗАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР
2021-05-06 18:06:21 779
Республикамизда оҳирги 5 йил давомида Муҳтарам Президентимизнинг бевосита раҳнамолигида Соғлиқни сақлаш тизимида мутлақо янги тартиб ўрнатиш борасида катта ўзгаришлар бўлмоқда. Хусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январ кунги ПҚ-4565 сонли қарорига асосан Фарғона шаҳрида 2020 йил Инвестиция дастурига асосан марказий шифохонада 105 ўринли туғруқ комплекси қурилиши белгиланган. 2021 йил 1 январ ҳолатига 18 млрд. 500 млн. сўмли қурилиш ишлари молиялаштирилиб амалга оширилган. Бу режалаштирилган қурилиш ишларига нисбатан 95% ни ташкил этади. Бино қурилиши 2021 йилда тугатилиб фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Жорий йилнинг 12 ойи давомида шаҳар тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги муассасаларни жорий таъмирланиши учун бюджетдан 1млрд. 260 млн, бюджетдан ташқари маблағлардан 324 млн. сўм маблағ ажратилган. Жами бўлиб эса 1 млрд.584 млн. сўм маблағ сарфланган.
Жорий йилда “Обод махалла” дастури доирасида “Оқ-ариқ” оилавий шифокорлик пунктини қайта тиклаш учун 100 млн сўмлик таъмирлаш ишлари якунланмоқда, “Ёрмозор”оилавий шифокорлик пунктини таъмирланиши учун 350 млн сўм маблағ ажратилиб таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Бундан ташқари ”Оқариқобод” МФЙ ҳудудида янгидан оилавий шифокорлик пунктини қурилиши учун 650 млн сўм маблағ ажратилган, лойиҳа хужжатлари тайёрланади ва қурилиш ишлари бошланиш арафасида.
Шунингдек шаҳрида президентимиз томондан, ҳар-бир шаҳар туманларда ички имкониятлардан келиб чиққан ҳолда болалар поликлиникаси ташкил қилиниши бўйича берилган топшириқларига асосан Республикада биринчи бўлиб ташкил қилинган болалар поликлиникаси биносини таъмирлаш ишлари режалаштирилган бугунги кунда ҳаражатлар лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда.
ғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси муссасаларини моддий техника базасини мустаҳкамлаш учун жорий йилнинг 12 ойи давомида жами 16 млрд 765 млн 307 минг сўмли тиббий ҳамда қаттиқ ва юмшоқ жиҳозлар бюджет, бюджетдан ташқари маблағлар ва ҳомийлар ҳисобидан олинди. Шаҳар тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги барча муассасаларга оптик толали тизим тўлиқ киритилди. Бунинг натижасида бугунги кунда шаҳарнинг 7 та оилавий поликлиникаларида аҳолининг электрон базаси яратилди ва аҳолига қулайлик яратиш мақсадида шаҳарнинг 5 сонли оилавий поликлиникасида “Электрон навбат ”тизими жорий этилди. Қолган оилавий поликлиникалар ҳам босқичма босқич электрон поликлиника тизимига ўтказилади. Бу ҳам президентимиз айтганларидек рақамли тиббиёт тизимини яратиш орқали, аҳолига сифатли ва қулай бўлган тиббий хизматни йўлга қўйишда муҳим қадамлардан бири ҳисобланади.
Муҳтарам Президентимизнинг саъй-ҳаракатлари билан соғлиқни сақлаш тизими жаҳон андозаларига мос юқори технологияли рақамли тиббий жиҳозлар билан таъминланмоқда, шу қаторда шаҳримиз тиббиёт муассасаларида беморларга замон талабларига монанд равишда юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шаҳар марказий шифохонасига бюджет маблағларидан 579 млн 574 минг сўмга замонавий рақамли портотив рентген аппарати 1 дона ва 6 дона компьютер жамланмаси билан таъминланди. Бюджетдан ташқари маблағ ҳисобидан 339 млн 950 минг сўмга тиббий музлатгич 15 дона ва совутгич 12 дона сотиб олинган. Бундан ташқари марказлашган бюджет маблағи ҳисобидан 2 млрд 525 млн 487 минг сўмга апарат СИПАП, кислород концентраторлари, суний нафас аппаратлари ва кўчма рентген апарати сотиб олинган бўлиб, жами 3 млрд 445 млн сўм маблағ сарфланган.
2020 йилда шаҳар 1-сонли шифохонасининг бюджетдан ташқари 77 млн 326 минг сўм маблағига ЭКГ 2та, кислород консентратор 11 та ва 3 дона Бобров аппаратлари сотиб олинган.
Шаҳар тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги даволаш профилактика муассасаларида 2020 йил давомида бюджет маблағларидан 579 млн 574 минг сўм бюджетдан ташқари 5 млрд 120 млн 637 минг сўик тиббий аппаратлар сотиб олинган. Шаҳар тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги даволаш профилактика муассасаларида 2020 йил давомида бюджет маблағларидан 281 млн 792 минг сўм бюджетдан ташқари 264 млн 777 минг сўмлик тиббий аппаратлар сотиб олинган. Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси муассасаларини моддий техника базасини мустаҳкамлаш учун жорий йилнинг 12 ойи давомида жами 16 млрд.765 млн.307 минг сўмлик тиббий ҳамда қаттиқ ва юмшоқ жиҳозлар бюджет, бюджетдан ташқари маблағлар ва ҳомийлар ҳисобидан олинди.