Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

ФАРҒОНА ШАҲРИДА  ИЧИМЛИК СУВ  ВА ОҚОВА СУВ  ТАЪМИНОТИНИ  ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА ИШЛАР ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

×

 2021-05-06 14:31:54    1028

PDF юклаш
Чоп этиш



Халқимизда “Ер – хазина, сув – гавҳар” деган нақл мавжуд. Дарҳақиқат, сув нафақат кундалик ҳаётимизда мавжуд бўлган эҳтиёжларни қондиришга, балки меҳнаткаш деҳқонларимиз, боғбонларимиз, чорвадорларимиз ва бошқа ҳунарларни чуқур эгаллаган тадбиркор халқимизнинг келажак ҳаётини таъминлаш учун хизмат қиладиган олий неъматлардан биридир.

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 29 декабрь кунги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга қилган навбатдаги Мурожаатнмасида мамлакатимизда якунланаётган йилда амалга оширилган ишлар натижасига тўхталиб ўтиш билан бир қаторда, халқимиз учун долзарб бўлган сув таъминоти муаммосини босқичма-босқич ечиш масаласи 2021 йилнинг энг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланди.

Ўз навбатида, Республикамизда 2020 йилда марказлашган ичимлик сув таъминотини яхшилаш учун 3 триллион сўм ёки 2016 йилга нисбатан 5 баробар кўп маблағ ажратилган. Натижада, аҳолининг тоза ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 73 фоизга етган.

Бугунги кунда  Фарғона шаҳар аҳолиснинг ичимлик сув  билан таъминланганлик ҳолати 95,3 %, оқова сув  билан таъминланганлик ҳолати 76,3%

Шаҳар ҳудудларида ичимлик сув таъминоти яхшилаш бўйича 2021 йилда 4та сув насосларини таъмирлаш, 17,8 км ичимлик ва 5,6 км, оқова сув тармоқларини реконструкция қилиши ишлари режалаштириган.

Хозирги кунга қадар, 16,6 км ичимлик суви ва 4,4 км оқава сув тармоқлари тортилди ҳамда 1 та сув иншооти реконтрукция қилиниб, 2,8 км оқава сув тармоқлари юқори босим остида тозаланди. Шунингдек, 2 дона тик ичимлик сув насосларида таъмирлаш ишлари олиб борилди.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram