Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Расмий муносабат

×

 2024-02-05 22:06:05    10377

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда фуқаро Ҳасанова Гавхархон Юсуфовнанинг уй-жой билан таъминланганлиги бўйича эътирозлар келиб чиқётганлиги юзасидан Фарғона шаҳар ҳокимлигининг хўжалик ҳисобидаги Уй-жой бўлими қуйидагиларни маълум қилади.

Аниқланишича, 24.07.1987 йилда туғилган фуқаро Ҳасанова Гавхархон Юсуфовна муқаддам Фарғона вилояти Ёзёвон тумани Бўтқачи кўчасига 02.07.2000 йилда рўйхатга қўйилган бўлиб, кўп йиллардан буён Фарғона шаҳридаги уйларда оғзаки ижарада яшаб келганлиги маълум бўлди.

Фуқаронинг муқаддам Фарғона шаҳар ҳокимлигига уй-жой сўраб қилган мурожаатига асосан Фарғона шаҳар “З.М.Бобур” МФЙ томонидан 25.08.2022 йилда тузилган ўрганиш дололтномасига кўра, фуқаро Хасанова Гавхархон Юсуфовна ёлғиз она эканлиги, қарамоғида 3 нафар вояга етмаган фарзандларини бир ўзи тарбиялаб келаётганлиги, А.Қодирий кўчаси 32-уйнинг 99-хонадонида ижара асосида яшаб келаётганлиги сабабли, унинг оиласини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссияси кенгайтирилган йиғилишининг 8-сонли баёнига асосан “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичи 5-тоифаси “Ижара компенсацияси тўловига муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар рўйхати"га оилганлиги кўрсатилган.

“My.gov.uz” портали орқали 25.08.2022 йилда олинган маълумотномага кўра, фуқаро Хасанова Гавхархон Юсуфовнанинг оиласи ҳақиқатда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестр” ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилганлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодексининг 40-моддасида “Аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан турар жой олиш ҳуқуқига уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож ва турар жой олиш учун ҳисобда турган ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаган, кам таъминланган фуқаролар эгадирлар” деб кўрсатилган.Юқоридагилардан келиб чиқиб, фуқаро Ҳасанова Гавхархон Юсуфовнанинг Фарғона шаҳар ҳокимлигига уй-жой ажратиб бериш тўғрисида қилган мурожаатига асосан унинг аризаси ва тўпланган ҳужжатлари Фарғона шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Уй-жой масалалари бўйича доимий ҳаракатдаги комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, комиссиянинг 03.10.2022 йил кунги йиғилиш қарори билан фуқаро Ҳасанова Гавхархон Юсуфовна ва унинг оиласи уй-жойга муҳтож сифатида ҳисобга олинган ва умумий тартибда навбат китобига киритилган.

Сўнгра, фуқаро Ҳасанова Гавхархон Юсуфовна ва унинг 3 нафар вояга етмаган фарзандларининг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида, Фарғона шаҳар Низомий кўчаси 3А-уйнниг 107-хонадони (1 хонали, умумийфойдали майдони 11.8 кв.метр) шаҳар ҳокимининг 25.01.2023 йилдаги 36-11-169-Q/23-сонли қарорига асосан фуқаро Ҳасанова Гавхархон Юсуфовна ва унинг 3 нафар фарзандларига ижара асосида бириктириб берилган.

Кейинчалик, фуқаро Ҳасанова Гавхархон Юсуфовнага ва унинг 3 нафар фарзандларига ажратиб берилган ушбу 1 хонали хонадоннинг ижтимоий нормасига мос эмаслиги ва хонадонда жами 4 нафар оила аъзоси тиқилинч ҳолда яшаб келаётганлиги сабабли, хонадонини Фарғона шаҳар Б.Марғиноний кўчаси 58-уйнниг 1-хонадонига алмаштириб бериш бўйича шаҳар ҳокими номига ариза билан мурожаат этган.

Фуқаро Ҳасанова Гавхархон Юсуфовнанинг ушбу аризаси Фарғона шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Уй-жой масалалари бўйича доимий ҳаракатдаги комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, унинг мурожаати қаноатлантириб берилган ва шаҳар ҳокимининг 09.09.2023 йил кунги 305-11-169-Q/23-сонли қарорига асосан яшаб келаётган хонадони Фарғона шаҳар Б.Марғиноний кўчаси 58-уйнинг 1-хонадонига алмаштириб берилиб, хонадонга кириб яшашлик учун Фарғона шаҳар ҳокимлиги томонидан 09.09.2023 йилдаги 000870АА-сонли ордер ҳужжати расмийлаштирб берилган.

Фуқаро Ҳасанова Гавхархон Юсуфовна Фарғона шаҳар Б.Марғиноний кўчаси 58-уйнниг 1-хонадонида (2 хонали, умумий фойдали майдони 36.63 кв.метр) яшаб келаётганлиги ва унинг ҳатти-ҳарактлари устидан қўшнилари томонидан эътирозлар келиб тушаётганлиги сабабли, уларнинг талаб ва таклифларига асосан, фуқаро Ҳасанова Гавхархон Юсуфовнани ушбу ётоқхонанинг 39-хонадони яшовчи якка-ёлғиз, кекса бўлган Хўжамбердиева Тожихон билан ўзаро келишган холда хонадонлари алмаштириб берилган.

Ҳозирги кунда фуқаро Ҳасанова Гавхархон Юсуфовна Фарғона шаҳар Б.Марғиноний кўчаси 58-уйнинг 1-хонадонида доимий рўйхатда туриб, қўшниларининг талаб ва таклифларига биноан ушбу ётоқхонанинг 39-хонадонида 3 нафар вояга етмаган фарзандлари билан бирга яшаб келмоқда.

Фарғона шаҳар ҳокимлигининг хўжалик ҳисобидаги Уй-жой бўлими.