Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Фарғона шаҳрида 2022 йилнинг январ-июн ойлари давомида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, касбга ўқитиш, меҳнат миграцияси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот
2022-07-22 15:11:24 507
Фарғона шаҳар аҳолиси сони 299,9 минг нафар, меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 169 минг нафар, иқтисодий фаол аҳоли сони 151,9 минг, банд аҳоли сони 139,3 минг киши, шундан расмий секторда бандлар
105,4 минг киши, норасмий секторида бандлар 20,8 минг нафар, хорижга ишлаш учун кетганлар сони 13,1 минг нафарни, жами меҳнат ресурслари 207,7 минг нафарни ташкил этади.
Хорижга ишлаш учун кетганларнинг Россия 40 %, Қозоғистон 22 %, Туркия 3 %, Жанубий Корея 2 % ва бошқа давлатларга 25 % тўғри келади.
Ишсизлар сони 2021 йилда 14,3 минг кишини, ишсизлик даражаси эса 9,7 фоизни ташкил этган бўлса, 2022 йилнинг биринчи чораги якуни бўйича ишсизлар сони 12,5 минг нафар бўлиб, ишсизлик даражаси
8,3 фоизни ташкил этди яъни 1,4 фоизга пастлади (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумоти). Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Фарғона шаҳри ишсизлик даражаси пастлиги бўйича водий вилоятлари ичида биринчи ўринни эгаллади. Чорак якуни бўйича Андижон ва Хонабод шаҳарларида ишсизлик даражаси
8,7 фоиз, Наманган шаҳри 8,9 фоиз бўлса, Фарғона шаҳрида бу кўрсаткич 8,3 фоизни ташкил этмоқда.
2022 йилда 50,0 минг нафар меҳнат бозорига битирувчилар кириб келиши кутилмоқда (шундан, умумтаълим 37,2 минг, касб-ҳунар коллежлари 5,0 минг, олий таълим битирувчилари 7,8 минг нафар).
1. 2022 йил январ-июн ойларида амалга оширилган ишлар
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 4-февралдаги “Ҳудудларда янги иш ўринлари яратиш ишлари самарадорлиги устидан парламент назоратини амалга ошириш тўғрисида”ги СҚ-478-сонли қарорида белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона шаҳарда “2022 йилда доимий ва вақтинча иш ўринлари билан таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш дастури”га мувофиқ январ-июн ойларида жами 15 056 та иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлиб, амалда 16 530 та (январь-май ойлари режасига нисбатан 109,8 %, йиллик прогнозга нисбатан 50,0 %) янги иш ўринлари яратилди. Жумладан:
Иқтисодиёт йўналишида - режа 7331 та, амалда 7747 та (105,7%);
савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида – режа 3812 та амалда 4159 та (109,1%)
Тадбиркорликни ривожлантириш ва бўш иш ўринларини тўлдириш ҳисобига – режа 3519 та амалда 3588 та (102,0%);
Шундан,
- бўш иш ўринларини тўлдириш ҳисобига – режа 580 та амалда 585 та (100,9%);
- ўзини ўзи банд қилиш ҳисобига – режа 2017 та амалда 2035 та (100.9%);
- ҳунармандчиликни ривожлантириш орқали - режа 152 та амалда 194 та (127,6%);
- якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига - режа 770 та амалда 774 та (100.5%);
Қурилиш йўналишида - қурилиш объектларида ва қурилиш материалларини ишлаб чиқариш корхоналарида - режа 975 та амалда 1184 та (121,4%);
Инвестиция йўналишида - тармоқ ва ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига - режа 469 та амалда 969 та (206.6%);
Туризм ва маданият йўналишида - режа 442 та амалда 663 та (143,1%);
Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида - режа 5839 та амалда 5997 та (102,7%)
- пахта ва ғалладан қисқартилган 4,8 минг гектар ер майдонларини деҳқон хўжалиги учун ажратиш ҳисобига - режа 896 та амалда 773 та (86,2%);
- пиллачилик йўналишида - режа 2289 та амалда 2312 та (101,0%);
- деҳқон хўжаликлари ва томорқани ривожлантиришда - режа 1089 та амалда 1194 та (109,7%);
- қишлоқ хўжалиги ишларда - режа 1565 та амалда 1718 та (109,8%).
Меҳнат органлари томонидан кўрсатилган хизматлар
Жорий йилнинг январ-июн ойларида шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 2841 нафар иш билан банд бўлмаган шахсларга бандлик хизматлари кўрсатилди. Бунинг учун бандликка кўмаклашиш ва жамоат ишлари жамғармасидан 1,1 млрд.сўм маблағ ажратилди.
Шу жумладан,
- 983 нафари мавжуд бўш иш ўринларига доимий ишга жойлашишига кўмаклашилди (шундан, аёллар 234 нафар, ёшлар 192 нафар).
- 952 нафар ишсиз фуқаро жамоат ишларига жалб этилиб, уларга иш ҳақи тўлови учун Жамоат ишлари жамғармасидан 737.6 млн.сўм тўлаб берилади (шундан, аёллар 298 нафар, ёшлар 317 нафар).
Хоким ёрдамчилари томонидан тақдим этилган тавсияномалар асосида 18 нафар ишсизлар, айниқса аёллар ва ижтимоий эҳтиёжманд аҳолини иш билан банд қилиш мақсадида бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан 56.3 млн.сўм субсидия маблағлари ажратилди. Хусусан,
- 2 нафар банд бўлмаган фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун хунармандлар уюшмаси аъзолик бадали учун 1.6 млн. сўм субсидия ажаратилди;
- 13 нафар банд бўлмаган фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, уларга асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари учун 42.5 млн.сўм субсидиялар ажратилди;
- 3 нафар кам таъминланган оилаларга енгил типдаги иссиқхона қуриш, шахсий ва дала томорқасида экишга уруғлар ва кўчатлар ҳамда суғориш воситаларини ҳарид қилиш учун 12.5 млн.сўм субсидия ажратилди;
Шу билан бирга, ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қўвватлаш уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида ишлашга имконияти бор ногиронлиги бўлган шахсларни замонавий касбларга ўқитиш ва иш билан таъминлаш бўйича “Ишга марҳамат” мономарказида жами 4 нафар шундан, пайвандлаш ишлари устаси йўналишида 1 нафар, тикувчи 1 нафар, компьютер дизайнери 1 нафар ва тадбиркорлик кўникмалари бўйича 1 нафардан ногиронлиги бўлган шахслар касб-ҳунарга ўқитилди.
Бунинг учун, Фарғона шаҳар “Ишга мархамат” мономарказида эшитишига нуқсони бор имконияти чекланган шахслар учун 2 нафар судо таржимони жалб қилинди.
Ишсизларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида меҳнат органларига иш сўраб мурожаат қилган 15 нафар, фуқароларга 84,0 млн.сўмлик ишсизлик нафақалари тўлаб берилади.
Касбга тайёрлаш
Фарғона шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш параметрлари 2022 йилда йиллик режа жами 1880 нафар ишсиз фуқароларнинг ўқув курсларида ўқитиш белгиланган.
Жорий йилнинг январ-июн ойларида режа 856 нафар, амалда 1036 нафар фуқароларни касбга қайта тайёрлашга юборилган, шундан Фарғона шаҳар “Ишга мархамат” мономарказида 387 нафари қисқа муддатли ўқув курсларини тамомлаб ўқиган йўналишлари бўйича 11 нафари доимий иш ўринларига, 3 нафари ЯТТ сифатида хамда 373 нафари ўзини-ўзи бандлигини таъминланди.
“Фарғона шаҳридаги ишсизларни касб-хунарга ўқитиш ўқув маркази” (КОЙКА)га 186 нафар банд бўлмаган ишсиз фуқароларни рўйхатга олинди, шундан 87 нафарига 5 та касб йўналишлари бўйича (компютер техниги, тикувчилик, аёллар сартарошлиги, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва электромонтёр) ўқишга йўлланмалар берилди.Шундан аёллар 701 нафари, ёшлар 429 нафарни ташкил этади.
Хоким секторида режа 220 та, амалда 264 та (аёллар 181 нафари, ёшлар 120 нафари)
Прокурор секторида режа 216 та, амалда 258 та (аёллар 158 нафари, ёшлар 106 нафари)
ИИБ секторида режа 212 та, амалда 257 та (аёллар 154 нафари, ёшлар 102 нафари)
ДСИ секторида режа 208 та, амалда 259 та (аёллар 181 нафари, ёшлар 101 нафари)
Меҳнат миграцияси
Жорий йилнинг биринчи чорагида банд бўлмаган 10 нафар аҳоли Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Хусусий бандлик агентликлари орқали хорижий давлатларга ташкилий тартибда ишга жойлаштирилди. Хусусан, Россия-10 та.
Шунингдек, 176 нафар хорижга ишлаш учун кетиш истаги бўлган фуқаролар касб-ҳунарга ва хорижий тилларга ўқитилмоқда, улардан 171 нафари (30 га яқин турдаги) касбларга, 5 нафари (рус, инглиз, корейс, япон ва бошқалар) чет тилларга жалб қилинди.
Шуни қайд этиш керакки, Фарғона шаҳар бўйича 1,7 минг нафар фуқаролар Россия Федерациясида бўлиб турибди.
Жумладан, Ишчи гуруҳлар томонидан хорижда бўлиб турган меҳнат мигрантларининг 1406 нафар оила аъзолари хонадонбай тарзда ўрганилди. Ўрганишлар жараёнида 21 нафар меҳнат мигрантларининг оила аъзоларига моддий, ижтимоий, психологик ёрдамлар кўрсатилди. Жумладан, ишсиз оила аъзосини иш билан таъминлаш масаласида 7 та, тиббий хизматлар билан боғлиқ
305 та, шунингдек, уй-жой, комунал хўжалик ва бошқа масалалар билан боғлиқ 65 та мурожаатлар ижобий ҳал этиб берилди.
Бундан ташқари, Украинадан қайтарилган фуқароларни холидан хабар олиш ва муаммоларини индивидуал тартибда ўрганиш, зарурий психологик ёрдам кўрсатиш ишлари амалга оширилди.
Фарғона шаҳрида 40 нафар фуқаро уйма-уй юрган ҳолда ўрганилди.
Ўрганилган фуқароларнинг 32 нафар меҳнат мигранти, 4 нафари талаба, 4 нафари вақтинча яшаш учун борган ва бошқа тоифадаги фуқаролар эканлиги аниқланди.
Ўрганишлар жараёнида 4 нафар талабалар келгусида ўқув жараёнини давом эттириш учун Олий таълим муассасаларига ҳужжатларни расмийлаштириш мақсадида манзилли рўйхати Олий таълим вазирлигига юборилди, меҳнат миграциясидан қайтганларнинг 16 нафари ўзини ўзи банд қилинган, 20 нафар вақтинча ишсиз бўлган фуқароларни бандлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.