Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Pensiya taʼminotiga oid maʼlumotlar

×

 2022-06-27 10:54:59    440

PDF yuklash
Chop etish


Савол: 2022 йил 1 майдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 апрелдаги ПФ-128-сонли фармонига асосан пенсиялар миқдори қанчага оширилди?

Жавоб: 2022 йил 1 майдан бошлаб ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари миқдори 12 фоизга оширилди.

2022 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори - ойига 324 000 сўм;

- ёшга доир энг кам пенсия миқдори - ойига 633 000 сўм;

- ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори - ойига 698 000 сўм;

- меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори
- ойига 698 000 сўм;

- 1941 — 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда - ойига 3 080 000 сўм;

-        белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (633 000 сўмдан) 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари миқдори
-ойига 698 000 сўм этиб белгиланди.

 3. Пенсиялар ва ижтимоий нафақаларни минимал истеъмол харажатлари қийматидан кам бўлмаган миқдорларда белгилаш мақсадида 2022 йил

1 майдан бошлаб:

- зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори - ойига 500 000 сўм;

- иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда - ойига 500 000 сўм;

- боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори - ойига 500 000 сўм этиб белгилансин ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун - 185 000 сўмдан қўшилди;

- боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори
- ойига 500 000 сўм этиб белгилансин ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланмоқда.

Савол: Амалдаги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга қандай ўзгартиришлар киритилди?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 апрелдаги ПФ-128-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 2022 йил 1 майдан киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар:

2019 йил 1 августдан бошлаб II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёлғиз шахслар - пенсионерларнинг пенсияларига устама миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50 фоизидан 75 фоизига оширилади.

2022 йил 1 майдан бошлаб 1941 — 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда - 3 080 000 сўм этиб белгиланди.

  2022 йил 1 майдан бошлаб ногиронлик пенсиялари, шу жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсияси ҳамда меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақасининг энг кам миқдори 698 000 сўм этиб белгиланди.

Давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахсларга, ёшидан қатъий назар иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга, болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши муносабати билан чекловчи чоралар (карантин) жорий этилганда, агар фуқаролар чекловчи чоралар (карантин) даврида ёки улар тугатилгандан кейин нафақа тайинлашни сўраб бир ой ичида мурожаат қилган бўлса, уларга нафақа уни олиш ҳуқуқи юзага келган кундан эътиборан тайинланади;

«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахсларга, ёшидан қатъий назар иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга (кейинги ўринларда - меҳнатга лаёқатсиз фуқаролар), болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилга ҳар ойлик нафақаларни (кейинги ўринларда - нафақа) тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди»;

 «Саховат» уйларида ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатларида яшовчи давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахсларга, уларнинг шахсий
сарф- харажатлари учун тегишли ёшга доир ёки ногиронлик нафақасининг 20 фоизи миқдоридаги маблағ тўлаб борилади.»

Парваришлаш нафақаси ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорларда тайинланади. Бунда, парваришлаш нафақаси ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болага ногиронлик белгиланган муддатга тайинланади.

Қонуний вакилга ҳар бир ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг парвариши учун алоҳида парваришлаш нафақаси тайинланади.

Парваришлаш нафақаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган касалликлар рўйхатига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги томонидан берилган ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг ўзгалар парваришига муҳтожлиги тўғрисидаги электрон маълумотга асосан тайинланади.

Парваришлаш нафақаси қонуний вакилга (отаси, онаси, васийси, ҳомийси, оилага тарбияга олувчиси (патронат) ва фарзандликка олувчиси) ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган бола 18 ёшга тўлгунига қадар тайинланади»;

«Саховат» уйларида ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатларида яшовчи шахслар, нафақа тайинлаш учун ташкилот маъмурияти томонидан улар жойлашган манзили бўйича Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади.»