Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi
MEROS
MADANIY MEROS
Farg'ona viloyat hokimligi

Хушхабар!!!

×

 2022-06-16 12:57:03    162

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона шаҳар 2-айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган мактабининг яна бир ўқувчиси муддатидан аввал талабалик бахтига эришди.
Мактабнинг 11"Б"-синф ўқувчиси Эгамбердиев Азимжон халқаро ИЕЛТС имтихонидан 7 балл олиб, муддатидан аввал тўртта олийгоҳнинг, яъни Санк- Петербург давлат медицина университети, Томск шаҳридаги Сибирсаий давлат медицина университети, Казан шаҳридаги Казан давлат медицина университети ва Тошкент шаҳридаги Акфа университетининг медицина ёъналиши талабасига айланди.
Ўз устида тинимсиз изланишлар ҳамда интилишлар омад, ютуқ ва муваффақиятлар гаровидир. Барча фанларни қунт билан ўзлаштиришга киришган Азим мактабда фанларни, айниқса, кимё фанини пухта эгаллади. Натижа эса қувонарли бўлди, албатта. 
Ўқувчимизнинг тиббиёт ёъналишини танлашига асосий сабаб, халқимизнинг тиббий маданиятини ошириш, тиббиёт соҳасида улкан ютуқларга эришишдир. Ўқувчимизга омад тилаб қоламиз!
2-мактаб жамоаси.