Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Farg‘ona shahar hokimligining bildirishi
2020-11-16 22:34:55 1136
Бугун ижтимоий тармоқларда муаммоларни оммага эълон қилиб, бу билан жамоатчилик эътиборини қаратиш “урф”га айланиб бормоқда.
Фуқаро В.Реджавалиеванинг Фарғона шаҳар ҳокимлиги томонидан уй-жойга бўлган талаба қондирилмаётганлиги ҳақидаги хабар тарқатилди. Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ҳокимлигининг хўжалик ҳисобидаги уй-жой бўлими томонидан қуйидагилар маълум қилинади:
В.Реджавалиева 1983 йилда туғилган, Қува тумани “Байналминал” маҳалласидаги хонадонида доимий рўйхатда турган.
В.Реджавалиева жорий йил 12 ноябрда Фарғона шаҳар ҳокимлигининг хўжалик ҳисобидаги уй-жой бўлимига оғзаки равишда мурожаат қилиб, 11 ноябрь куни Фарғона вилояти ҳокими томонидан Марғилон шаҳридаги Эркин Воҳидов номидаги боғда ўтказилган сайёр қабулида бўлганлигини, қабулда унинг шикояти қаноатлантирилганлигини оғзаки равишда айтган. Унга Фарғона шаҳар, Янги аср кўчаси, 120 “а”-уй, 1-хонадонни бириктириб беришни талаб қилган. Бўлим мутахассиси ва бўлим ҳуқуқшуноси томонидан фуқаро В.Режавалиевага унинг ушбу талаби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 170-сон қарори билан тасдиқланган “Низом” талабларига зид эканлиги тушунтирилганига қарамай жамоат тартибини бузишга ҳаракат қилган.
Низом талабларига кўра, Фарғона шаҳридан уй-жой ажратилиши учун фуқаро камида 3 йил шаҳарда доимий рўйхатдан ўтган ҳолда яшаган бўлиши, белгиланган тартибда уй-жойга муҳтож шахс сифатида навбатга олинган бўлиши ва белгиланган навбат асосида доимий ҳаракатдаги Уй-жой комиссиясининг қарори билан бўш уй-жойларга тавсия этилиши белгиланган.
Бўлим ходимларининг қонуний тушунтиришларини қабул қилмаган фуқарога нисбатан далолатнома расмийлаштирилган ва келгусида тегишлилиги бўйича қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишга оид ҳужжатлар тайёрланган.
Фуқаро В.Реджавалиева уй-жойга муҳтож эканлиги ҳақида важ келтириб, унинг Қува тумани “Байналминал” МФЙда ҳовли-жойи борлиги инобатга олиниб, уй-жойга муҳтож шахс сифатида ҳисобга олишни истисно этувчи ҳолат ҳисобланади.