Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"Ёшлар боғи"га илк кўчатлар нуронийлар томонидан экилди
2023-03-06 15:58:08 788
Аввал хабар берганимиздек, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида шаҳардаги ҳар бир сектор ҳудудида «Ёшлар боғи»ни ташкил этиш режалаштирилган. Жумладан, шаҳардаги «Шакарқишлоқ», «Навбаҳор», «Гулзор» ва «Машъал» маҳалла фуқаролар йиғинларида шу каби боғлар барпо этилади.
"Навбаҳор" маҳалла фуқаролар йиғинида барпо этилаётган "Ёшлар боғи"да ҳам ободонлаштириш ишлари бошланди. Мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш учун маҳалла ёшлари томонидан ер майдонлари ҳозирланди.
"Ёшлар боғи"га илк кўчатлар маҳалла нуронийлари ва фаоллари томонидан экилди. Нуронийлар боғ яратиш, келажак авлодга яшилликка бурканган маҳалла қолишида доимо бош бўлишларини таъкидлашди. Жараёнда маҳалла ёшларига нуронийлар томонидан кўчат парвариши, дарахтларга шакл бериш хусусида маълумотлар берилди.