Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ: ТАРАҚҚИЁТ САРИ ҚИСҚА ЙЎЛ
2021-04-30 20:59:23 748
Башарият иқтисодиёт тармоқлари ўзгариши, бу жараённинг рақамлашуви, мобиллашуви, соҳага сунъий интеллектнинг жорий этилиши билан боғлиқ муҳим даврни бошдан кечирмоқда. 2022 йилга келиб дунё ЯИМнинг қарийб чорак қисми рақамли секторга тўғри келиши прогноз қилинаётган бир шароитда янги иқтисодиётни ривожлантириш зарурати янада ойдинлашади.
Ривожланган давлатларда рақамли иқтисодиётни жорий этишга аллақачон киришилган. Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви ва технологияларнинг ривожланиши шароитида Ўзбекистоннинг иқтисодий тараққиётига рақамли иқтисодиётни ривожлантирмасдан эришиб бўлмайди.
Ўзбекистонда “Рақамли Ўзбекистон-2030” дастурини ишлаб чиқилиши ва ҳаётга татбиқ этилиши, энг аввало, пухта ва мукаммал ташкилий-ҳуқуқий механизмларни шакллантириш, қолаверса, инновацион ғоялар, технологиялар ва ишланмаларни жорий этиш бўйича давлат органлари ва тадбиркорлик субъектларининг узвий ҳамкорлигини таъминлаш, барча соҳа ва тармоқларда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни рақамли технологиялар билан қамраб олиш, бу борада замонавий билимларни чуқур эгаллаган, интеллектуал салоҳиятли кадрларни етиштириш, шу орқали, мамлакатда “ахборотлашган жамият” муҳитини яратишга хизмат қилади.
Шу мақсадда Фарғона шаҳар ҳокими ўринбосари Б. Мўминов Акт вазири ўринбосари Жамшид Егамбердиев билан ТАТУ Фарғона филиалида янги лойиҳанинг очилиш маросимида иштирок этиб Фарғона шаҳрини рақамлаштириш бўйича аниқ режалар белгилаб олинди.
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари универчситетининг ТАТУ Фарғона филиалида Жанубий Кореянинг Миллий ахборот агентлиги жамияти (NIA) ташкилоти билан хамкорликда беғараз кўмак маблағлар хисобидан “Ахборот алмашинув маркази” ташкил этилади. Бу бўйича ТАТУ Фарғона филиалда директор ва ўринбосарлари, халқаро томонлар ўртасида ZOOm платформасида учрашув ўтказилди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазири ўринбосари Эгамбердиев Жамшид Шарифжонович томонидан очиб берилди.
Жанубий Корея Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазири ўринбосари Кёнгсик Чо (Kyeongsik Cho) ҳамкорликни истиқболлари ҳақида фикр билдирди.
Ушбу марказ фойдаланишга топширилгандан сўнг ўзида янги 5 нафар иш ўрни ҳамда бир вақтда 200 дан ортиқ ёшларни замонавий IT технологияларга ўқитиш, фрилансерлар билан ишлаш бўйича мономарказ сифтида ҳам фаолият олиб боради. Марказ ўзида жами 5 та замонавий ўқув ҳамда семинар ва амалиёт аудиторияларини қамраб олган.