Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КЕНГ ВА РАВОН ЙЎЛЛАР ЮРТ ТАРАҚҚИЁТИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
2021-04-29 18:26:46 753
Фарғона шаҳридаги марказий, ички ва хўжаликлараро йўлларни таъмирлаш ишлари доирасида 81,5 км ички йўлларни таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Айни вақтда, шаҳарнинг С.Темур, А.Яссавий, Оқ йўл, Абдулла Қодирий ва Янги аср кўчаларида таъмирлаш ишлари бошланган. Мазкур ички йўлларни таъмирлаш учун Молия вазирлиги томонидан республика бюджетидан 30 (ўттиз) миллиард сўм ссуда маблағлари ажратилди.
Шунингдек, 2021 йил инвестиция дастури доирасида шаҳарнинг Мустақиллик шаҳарчаси ҳудуди ҳамда Юксалиш кўчаси мукаммал таъмирланиши белгиланган.