Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

МИЛЛИЙ ЛИБОСЛАР – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

×

 2021-04-29 12:06:04    1129

PDF юклаш
Чоп этиш


Миллий кийим масаласига тўхталадиган бўлсак, қадимдан инсон қайси миллатга мансуб эканлиги биринчи навбатда унинг кийимига қараб аниқланган. Ҳар бир миллат ўзига хос кийиниш маданиятига эга. Бизнинг миллий кийимларимиз дунёнинг қай бурчагида бўлмасин ҳар қандай халқнинг ҳавасини келтириб ўзига маҳлиё қилади.

Мамлакатимизда истиқлолнинг биринчи кунларидан бошлаб миллий ва диний қадриятларимизни қайта тиклаш ва ривожлантиришга катта эътибор қаратилди. Миллий байрамларимиз урф-одатларимиз қайта тикланди.

Кейинги пайтларда афсуски, ҳаддан ташқари замонавий либосларга берилиб кетдик. Юртимиз бозорларига кириб келаётган кийимларни кийиб юриш динимизга ҳам на шарқона миллий урф-одатларимизга ҳам тўғри келмайди.

Миллий либосларимиз қадрини баланд тутиш мақсадида Фарғона шаҳар ҳокимнинг ташаббуси билан Фарғона шахар Каштанзор кўчасида “Миллий либос – миллат кўзгуси” шиори остида тадбир ўтказилди. Унда ҳунармандлар, тадбиркорлар, касб-ҳунар коллежлари ҳамда умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўзларининг кўргазмалари билан иштирок этишди.  Фестивалда  кўплаб ҳунармандларимиз ўзининг 50 дан ортиқ миллий либосларини намойиш этишди. Бундан ташқари, миллий эстрада юлдузлари иштирокида концерт дастури ҳам бўлиб ўтди.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram