Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФАРҒОНА ШАҲРИДА ОҒИР ИЖТИМОИЙ ВАЗИЯТГА ТУШИБ ҚОЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ЁРДАМ БЕРИЛМОҚДА
2021-04-22 18:45:53 713
Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 29 декабрда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида давлат ва жамият бошқарувида аёлларнинг ўрни ва мавқеини янада мустаҳкамлаш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг энг устувор йўналишларидан бири экани таъкидланди. Шу маънода, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар 2021 йилда ҳам давом эттирилишига алоҳида эътибор қаратилди.
Бу ҳақда фикр юритганда, хусусан, барча туман ва шаҳарларда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга ёрдам берилмоқда.
Жумладан Фарғона шаҳар Истиқлол МФЙ А.Кодирий кўчаси 17а уй 11 хонадонда яшовчи “Аёллар дафтарига” киритилган, боқувчисини йуқотган Пошевнина Лариса кўрсатилган 600000 сўмлик моддий ёрдам учун Фаргона шаҳар ҳокими М.М.Убайдуллаевга ўз миннатдорчилигини билдирди.
Бир оғиз мурожаатим тез ҳал қилинди,-дейди Пошевнина Лариса.-Мен бундай эътибор ва ғамхўрликдан жуда мамнунман. Ҳозирги оғир шароитда, пандемия даврида Президентимиз биз аёлларнинг турмуш-тарзимизгача қайғуряпти, биз аёлларга шароитлар яратиб бериляпти.