Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 24 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

ФАРҒОНА ШАҲАР ҲОКИМЛИГИНИНГ РАСМИЙ МУНОСАБАТИ

×

 2021-04-17 18:21:56    843

PDF юклаш
Чоп этиш


Фуқаро Каримова Шахноза Хатамовнанинг мурожаати бўйича Фарғона шаҳар ҳокимлигининг хўжалик ҳисобидаги уй-жой бўлими архив ҳужжатлари ўрганилганда қуйидагилар аниқланди:

фуқаро Каримова Шахноза Хатамовна муқаддам уй-жой сўраб қилган мурожаатига асосан Фарғона шаҳар ҳокимининг 2007 йил 21 майдаги 387-сонли қарорига асосан 2007 йил 28 майдаги 000602-сонли ордер билан Фарғона шаҳар А.Қодирий кўчаси 32-уйнинг 19-хонадони (бир хонали) бириктириб берилган. Шуниндек, унинг аризасига биноан Фарғона шаҳар ҳокимлиги томонидан давлат нотариал идорасининг 2009 йил 01 апрелдаги реестр 5-879-сон билан қайд қилинган олди-сотди шартномасига асосан фуқаро Каримова Шахноза Хатамовнага Фарғона шаҳар А.Қодирий кўчаси 32-уйнинг 19-хонадони хусусийлаштириб берилган. Бироқ фуқаро Каримова Шахноза Хатамовна кейинчалик оилавий сабабларга кўра, ўз номида хусусий мулк бўлиб турган Фарғона шаҳар А.Қодирий кўчасида жойлашган 32-уйнинг 19-хонадонини сотиб юбориб, уй-жойсиз қолган. Шундан сўнг, Фарғона шаҳар ҳокимлигига такроран уй-жой билан таъминлаш тўғрисида қилган бир қатор мурожаатларига биноан кўп йиллардан буён бўш турган ва эгасиз мулк бўлган Фарғона шаҳар Ал-Хоразмий кўчаси 3В-уйнинг 42-хонадони (бир хонали) 2015 йилда яшаб туришлик учун ажратиб берилганлиги аниқланди. Сўнгра эса, эгасиз мулк бўлган Фарғона шаҳар Ал-Хоразмий кўчаси 3В-уйнинг 42-хонадони Фарғона шаҳар ҳокимлигининг даъво аризасига биноан Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2020 йил 14 октябрдаги ҳал қилув қарори билан Фарғона шаҳар ҳокимлигининг уй-жой захира фондига қайтариб олинган.

Фуқаро Каримова Шахноза Хатамовна ва унинг оиласини яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида, Фарғона шаҳар Адлия бўлимининг 2020 йил 09 ноябрдаги 01-02-1-5150-сонли ҳамда Фарғона шаҳар прокуратурасининг 2020 йил 12 ноябрдаги 992-ч/20-сонли хулоса хатларига асосан Фарғона шаҳар ҳокимининг 2020 йил 18 ноябрдаги 630-сонли қарори билан Фарғона шаҳар Ал-хоразмий кўчаси 3В-уйнинг 42-хонадони фуқаро Каримова Шахноза Хатамовнага бириктириб берилган.

 Бундан ташқари Фарғона шаҳар ҳокимлиги томонидан фуқаро Ш.Каримованинг мурожаатига кўра унинг оилавий шароитини яхшилаш мақсадида унга иссиқхона учун ер майдони ажратилиб, айни вақтда ушбу ер майдонидан мақсадли фойдаланилмоқда.

Ҳудди шунингдек, фуқаро Ш.Каримованинг иш билан таъминлаш юзасидан қилган мурожаати бўйича Фарғона шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига ишга жойлаштирилган.

Юқорида қайд қилинган ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида жорий йилнинг 17 апрель куни Фарғона шаҳар ҳокими М.Убайдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ фуқаро Ш.Каримованинг мурожаатини жойига чиқиб, бевосита фуқаро иштирокида атрофлича ўрганиб чиқди.

Шунга кўра, айни вақтда фуқаро Ш.Каримова яшаб турган хонадони таъмирталаб бўлганлигини инобатга олиб, шаҳар ҳокимининг ҳомийлиги остида жорий таъмирлаш ишлари ташкилланиши, шунингдек, фуқаронинг 19 ёшга тўлган фарзандини сафарбарлик чақирув резервида ҳарбий хизматни ўташи учун бадал тўловини амалга оширилиши белгиланди.

Бундан ташқари, фуқаро Ш.Каримованинг мурожаатини ўрганиш билан бир қаторда, шаҳар ҳокими мазкур ҳудуддаги ишлар билан ҳам бевосита танишди ва фуқаролар билан тўғридан-тўғри мулоқотда бўлди. Ҳудудда тизимли равишда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб борилишини таъминлаш бўйича маҳалла фуқаролар йиғини раисига кўрсатма ва топшириқлар берди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram