Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФАРҒОНА ШАҲРИДА“ЁШЛАР ДАФТАРИ”ГА КИРИТИЛГАН 92 НАФАР ЁШЛАРНИНГ ДОИМИЙ ДАРОМАД МАНБАЛАРИ ЯРАТИБ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНДИ
2021-04-15 11:29:22 762
Ташкилланган тадбирда шаҳар ҳокими Убайдуллаев Мирзоҳид Муродилович, сектор раҳбарлари, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими ходимлари, ва фуқаролар иштирок этишди.
Тадбирда Убайдуллаев Мирзоҳид Муродилович Юуртимизда ёшларнинг бандлигини таъминлашга ва манзилли қўллаб-қувватлашга Президентимиз томнидан алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
Қайд этилишича "Ёшлар жамғармаси" ҳисобидан 36 нафар ёшга тикув машинаси, 20 нафар ёшга пайвандлаш ускунаси, 10 нафар ёшга машина ювиш аппарати, 20 нафар ёшга велосипед ҳамда дори сепадиган ускуна, 6 нафар ёшга сартарошлик асбоб-ускуналари топширилди.
Ушбу ёшларимизга берилган махсулотлардан самарали фойланишлари учун қулай шароитлар яратилиши ва келгусида ўзларининг бандликларини таъминлаш бўйича шаҳар ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилотлар билан кўмак кўрсатилиши бўйича тушунтирилди.