Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

ФАРҒОНА ШАҲАР ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИНИНГ“МАҲАЛЛАБАЙ” ИШЛАШ ТИЗИМИ ҚАНДАЙ САМАРА БЕРМОҚДА

×

 2021-04-14 09:53:51    1071

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шахар тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги оилавий поликлиникаларда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 25.02.2021 йилдаги ”Бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни”маҳаллабай”ташкил қилиш чоралари тўғрисида” ги № 38-сон буйруғини ижросини таъминлашдан асосий мақсад ва амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар:

1. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг маҳаллалар кесимида олиб бориш тартибини белгилайди;

2. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишга ”маҳаллабай” ёндашувидан асосий мақсад аҳолига тиббий-санитария ёрдами кўрсатишда манзилли ва мақсадли режаларини белгилаш ҳамда уларнинг ижроси самарадорлигини аниқ ва объектив баҳолашдир;

3. Ҳар бир шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари ўз тасарруфидаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида қуйидаги вазифалар бажарилишини таъминлайди:


а) Маҳалла тиббий бригадалар(МТБ)фаолияти шакллантирилган:

маҳалланинг аҳоли сонидан келиб чиқиб, ҳар 2000 аҳолига бир оилавий шифокор(ОШ)хисобидан МТБ таркибида 1тадан 1нечтагача ОШ ва 3тадан 1 нечтагача патронаж хамширалар бўлиши мумкин.

б) МТБ бўйича муассасада ва МФЙда маълумотлар тахтаси шаклантирилган;

в) Маҳаллаларда тиббиёт бурчаги ташкил қилинган;

г) Хатлов-антропометрия натжалари ва хавф гуруҳлари маҳаллабай расмийлаштирилган:


Маҳалла аҳолисининг саломатлик ва касалланиш холати натижаларидан келиб чиқиб, аҳоли хавф гуруҳларига ажратилади, барча маълумотлар хонадонлар кесимида таҳлил қилиб борилади.

Фарғона шахар аҳолисини сонидан келиб чиқиб ташкил қилинган бригадаларининг асосий мақсади хатлов натижасида аникланган сурункали касаллик, ортиқча вазн, семизлик, кам вазнлик, касалликлар кесимида 4- гурухларга ажратиб олиниб, ҳар бир гуруҳлар билан алохида иш олиб бориш. 

Фарғона шахар худудида 70 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, шахар тиббиёт бирлашмаси томонидан 130 та махаллабай ишлаш учун бригадалар ташкил этилиб, ҳар бир бригада 3 нафар тиббиёт ходими 1 нафар оила шифокори 2 нафар оила хамширасидан ташкил топган. Ҳар бир МФЙда бригадаларни таркиби бўйича деворий баннер қилиниб у бригада ҳақида тўлиқ маьлумотни кўриш мумкин



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram