Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 65 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

"ФАРҒОНА ҲАҚИҚАТИ" ГАЗЕТАСИНИНГ 27-СОНИДА "НОМСИЗ КЎЧАЛАР, РАҚАМСИЗ УЙЛАР" САРЛАВҲАСИ ОСТИДА МАҚОЛАСИГА ФАРҒОНА ШАҲАР ҲОКИМЛИГНИНГ  РАСМИЙ МУНОСАБАТИ

×

 2021-04-09 19:13:57    813

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йилнинг 30 март куни "Фарғона ҳақиқати" газетасининг 27-сонида "Номсиз кўчалар, рақамсиз уйлар" сарлавҳаси остида мақола эълон қилинган эди. Шундан сўнг Фарғона шаҳар ҳокимлигининг ишчи гуруҳи томонидан "Шакарқишлоқ" МФЙ раиси А.Эшимов билан олиб борилган ўрганиш мобайнида МФЙ ҳудудида қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилган етти қаватли уйларнинг барчасига пешлавҳалар (кўча номлари) ва уй рақамлари ўрнатилганлиги, бироқ тўрт қаватли уйларга пешлавҳалар (кўча номлари) ва бино рақамлари ўрнатилмаганлиги аниқланди. Шунингдек, мақолада қайд этиб ўтилган Мирзо Улуғбек МФЙ ҳудудидаги ҳолатлар бўйича МФЙ раиси М.Мирюсупов иштирокида ўрганиш олиб борилди. Ўрганиш якунида барча аниқланган камчиликлар юзасидан мутасадди ташкилотларнинг масъулларига ҳамда ХУЖМШ раисларига керакли кўрсатмалар берилди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram