Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФАРҒОНА ШАХАР ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИНИНГ КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИНИНГ НАВБАТДАГИ ТЎЛҚИНИ БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛГАН ХАВФ-ХАТАРЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТИ
2021-04-01 14:46:19 1445
Республикамизда шу жумладан шахримизда коронавирус пандемиясининг навбатдаги тўлқини билан боғлиқ бўлган хавф-хатарларни олдини олиш бўйича, шахар Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази билан чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, шу асосда Фарғона шахар тиббиёт бирлашмаси ва унинг жойлардаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан мунтазам равишда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг феврал ойидан бошлаб шахардаги барча тиббиёт муассасаларида тиббиёт ходимларининг ҳушёрлигини ошириш мақсадида коронавирус инфекциясининг навбатдаги тўлкини хавф-хатарларни олдини олиш юзасидан қўшимча семинарлар ташкилланди.
Фарғона шахрида пандемиянинг навбатдаги тўлқини муносабати билан, санитар-эпидемиологик барқарорликни таъминлаш ва профилактик ишларни мувофиқлаштириш борасида, шахар тиббиёт бирлашмаси қошида тузилган штаб ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Короновирус пандемиясининг навбатдаги тўлқини натижасида оғриган беморлар ва улар билан мулоқотда бўлган шахсларни зудлик билан аниқлаб, уларни юқумли касалликлар шифохоналарига ёткизиш, текширувга ёткизилган шахсларни клиник кўрсатмаларга асосан ПЗР ва бошқа лабаратор текширувларини ўтказиш, шаҳарга инфекцияни кириб келиш йўлларини назорат қилиб бориш, инфекция ўчоғини аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан хамкор ташкилотлар билан муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Эпидемиологик вазиятни хисобга олган холда, коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни шифохоналарга ётқизиш учун Фарғона шаҳар 2-сонлишифохона негизида 220 та шифо ўрин-жойлари ташкилланиб, шулардан кислород тармоғи билан таъминланган ўринлар сони140тани ташкил этади.Мазкур шифохонада 85 дона кислород концентраторлари шай холга келтирилган. Оғир беморларга интенсив ёрдам кўрсатиш учун бўлимлар 5 та ИВЛ, 26 та СПАП, 5та кардиомонитор аппарлари билан жихозланди. Даволаш жараёнларини кузатиш учун 2 та мобил рентген аппаратлари ишлатилади. Беморларни узуликсиз равишда кислород билан таъмишлаш мақсадида 210 та килород баллонлари, 90 та кислород маскалари(ниқоблари), 20 та СПАП маскалари, бурундан кислород бериш учун 90 дана конюлалар тайёрланган. Шунингдек,шахар марказида фаолият кўрсатаётган 1-сонли шифохона, шахар марказий шифохонасининг терапия, хирургия, реанимация бўлимлари хамда туғруқ комплексини қайта профиллаш хисобига 600 та ўрин-жойлар қўшимча равишда ташкил этишга имкониятимиз мавжуд. Мазкур бўлимларни тўлақонли фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган тиббий жихоз, ускуналар ва дори дармон воситалари билан тўлиқ таъминланади.
Бугунги кунда беморларни даволаш учун умумий қиммати 450 млн. сўм бўлган дори-дармон воситаларининг захираси мавжуд.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.М. Мирзиёев 2021 йилги давлат дастурида режалаштирилган вазифаларга бағишланган йиғилишда, коронавирусга қарши эмлаш ишларини бошлаш зарурлигини таъкидлаган эди. Айни вақтда шахарда, оммавий эмлаш тадбирларини амалга оширишга боғлиқ бўлган ишлар якунланмоқда.
Маълумки “COVID-19” ни келтириб чиқарадиган вирус жуда осон юқади. Ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, антисептик воситалардан фойдаланиш ва жамоат жойларига боришдан ўзини тийиш кабилар вирус юқиши ёки уни бошқаларга юқтириш эҳтимолини камайтиришда мухим амал ҳисобланишига қарамасдан, бу чоралар пандемияни жиловлаш учун етарли эмас.Олимларнинг таъкидлашича, касаллик юқишининг эпидемик жараён занжирини узиш учун аҳолининг камида 60-70 фоизида иммунитет мавжуд бўлиши керак. Коронавирусга қарши эмлаш пандемияни жиловлашга ёрдам беради, яъни, вакцинация организмда вирусга қарши иммунитет хосил қилиб, организмга тушган вирусларга қарши курашишда иштирок этади. Биз эмлаш орқали нафақат ўзимизни, балки атрофимиздагиларни ҳам ҳимоя қиламиз.
Шу йилнинг 16 февраль куни, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан, биринчи навбатда эмланиши лозим бўлган аҳоли контингенти маълум қилинди. Бунда биринчи навбатда, хавф гуруҳига кирувчи шахсларни эмлаш назарда тутилмоқда. Бу тоифага касаллик юқиш хавфи жуда юқори бўлганлар: 65 ёш ва ундан юқори бўлган кексалар контингенти,сурункали касалликлари билан касалланган ахоли контингенти, тиббиёт ходимлари (биринчи навбатда тўғридан тўғри юқиш хавфи юқори бўлган тиббиёт ходимларидан 103 хизмати ходимлари, юқумли касалликлар шифохонаси ходимлари,бирламчи тизим ходимлари), қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, ўқитувчилар, мактабгача таълим муассасаси ходимлари кириши қайд этиб ўтилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан самарадорлиги тан олинган, хавфсизлиги кафолатланган ва фавқулодда ҳолатларда коронавирус касаллигига қарши эмлаш учун ишлатишга тавсия этилган вакциналардан фойдаланилади.Ўзбекистон РеспубликасигаCOVAX дастури доирасида Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган CoviShield вакцинаси келтирилган. Бу вакцина AstraZeneca вакцинасининг ҳиндча муқобили ҳисобланади. AstraZeneca 2020 йил кузида Ҳиндистоннинг Серум институти (Serum Institute) билан коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқиш бўйича келишув имзолаган. Вакцина ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги етакчилардан бўлган бу институт AstraZeneca’ни лицензия асосида ишлаб чиқармоқда.Оксфорд вакцинаси деб ҳам аталадиган AstraZeneca Оксфорд университети ва AstraZeneca номидаги инглиз-швед фармацевтик компанияси ҳамкорлигида ишлаб чиқилган.CoviShield вакцинаси 2 дозада танага юборилади-оралиқ 4 хафтадан 12-хафтагача бўлади.AstraZeneca вакциналари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Европа дори-дармон агентлиги (EMA) томонидан фойдаланиш учун тасдиқланган. Буюк Британия, Бразилия ва Жанубий Африкада 23 мингдан ортиқ кишида ўтказилган кенг кўламли клиник синовлари AstraZeneca - хавфсиз ва 18 ёшдан катталарни Covid-19 профилактикаси учун эмлашда самарали эканини кўрсатган.
Вилоятимизда шу жумладан шахримизда коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ишларига тайёргарлик кўриш ва уни амалга ошириш билан боғлиқ аниқ вазифалар белгилаб олинди. Эмланиши лозим бўлган шахсларнинг электрон рўйхатини шакллантирилди. Аҳолини эмлаш тадбирларига жалб этиладиган тиббиёт ходимлари вакцинаторлар, дублёрлар, регистраторлар ва реаниматор врачлар коронавирусга қарши эмлаш масалалари бўйича тўлиқ тайёргарликдан ўтказилди.Коронавирусга қарши вакцинация жараёнлари ўтказилидиган пунктларда бир куннинг ўзида 70 нафар фуқаро эмланади. Вакцина олгандан сўнг фуқаролар патронаж тиббиёт ходимлари томонидан 30 дақиқа, кейинчалик 3 кун давомида уйига ташриф буюриш йўли билан мунтазам равишда кузатиб борилади. Эмланишга келган фуқаролар шифокорнинг тиббий кўригидан ўтказилади. Агар эмлашга монелик қиладиган у ёки бу турдаги холатлар кузатилса тиббий кўрик ўтказаётган шифокор албатта унга эътиборини қаратади.
Вакциналарни сақлаш учун жойларда барча шароитлар яратилган.Хусусан: эмлов ўтказишда вакциналарни жойларга совуқлик занжириқоидаларига риоя қилган холда етказиб бериш учун махсус совутгичли автотранспорт воситаси ажратилган. Шунингдек шахарда ташкилланган 14 та эмлаш пункти ва 7 та харакатдаги мобил бригадалари совутгичлар ва махсус сумкалар билан таъминланган.
Ахоли,мактаб ва мактабгача таълим муассасаларидаги ходимларни эмлаш жараёнлари ўз худудларидаги оилавий поликлиникаларида амалга оширилади. Ҳаракатдаги бригадаларда, врач, вакцинатор ва дублёрлардан иборат гуруҳлар фаолияти ташкил этилиб, улар зарур автотранспорт воситалари билан таьминланган.
Мутахассислар томонидан оммавий ахборот воситалар орқали Коронавирусга қарши эмлаш ўтказишнинг мазмун-мохияти кенг ёритилиб борилмоқда.
Юртимизда кузатилган Коронавирус пандемиясингсиновлари ва унинг оқибатларидан олинган сабоқлар, касалликнинг оғирлиги ва ўлим ҳолатларининг катта қисми нотўғри турмуш тарзи туфайли келиб чиқадиган йўлдош касалликлар билан чамбарчас боғлиқлигини кўрсатди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, жисмоний фаоллик ҳамда овқатланишни меъёр ва қоидаларига амал қилмаслик, таркибида туз, қанд, ёғ миқдори кўп бўлган таом ва ширинликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш, шунингдек етарли даражада витамин ва минераллар истеъмол қилмаслик оқибатида организимида иммунитетнинг пасайиши, инсоннинг эрта ўлимига олиб келувчи қатор касалликларнинг ривожланишига сабаб бўлмоқда.
Шу ўринда эътироф этиш керакки, соғлом турмуш тарзига риоя қилган ва жисмоний фаоллиги юқори бўлган фуқароларда бу касаллик енгил тарзда ўтганлиги ўз исботини топган.
Коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва ахолини эмлаш жараёни мамлакатимиз, халқимиз ҳаёти учун энг муҳим ва долзарб масалалардан бири бўлиб, давлатимиз томонидан фуқароларимизни соғлом келажаги учун қилинаётган беқиёс ғамхўрликдир!
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, Республика, вилоятимиз ва шу жумладан шахримизга коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқинини кириб келишини у билан боғлиқ бўлган хавф-хатарларни олдини олиш биз тиббиёт ходимлари ва кенг жамоатчиликни олдида турган кечиктириб бўлмайдиган долзарб масалалардан бири хисобланади. Махаллий хокимликлар, халқ кенгаши депутатлари томонидан 2020 йил коронавирус пандемиясининг оғир синовли дамларида тиббиёт тизимига. шифокорлар, ўрта тиббиёт ходимларига катта амалий ёрдам кўрсатилди. Бу борада қилинган ишларга шахарнинг барча тиббиёт ходимлари томониданўз миннатдорчилигимизни билдириб, ахолимизни коронавирус инфекцияси офатидан химоя қилишда ва эмлов жараёнларини мувофақиятли ўтказишда сизларнинг кўмакларингизга ишонч билдирамиз!
125896347