Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФАРҒОНА | KUN.UZ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛДА ТАРҚАЛГАН “ҚОПҚОҚСИЗ “КОЛОДЕЦ”, АБГОР КЎЧА, ЧИҚИНДИ УЮМИ” МАВЗУСИДАГИ АХБОРОТ ЮЗАСИДАН ФАРҒОНА ШАҲАР ҲОКИМЛИГНИНГ РАСМИЙ МУНОСАБАТИ
2021-03-26 09:33:50 935
Бугунги кунда Фарғона шаҳрида инфратузилма объектларини янада ривожлантириш, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳалар кўламини ошириш, урбанизация жараёнларини жадаллаштириш, аҳолига кўп квартирали, шу жумладан арзон уй-жой мажмуаларини барпо этиш ва доимий иш ўринларини ташкил этиш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқиб, амалга оширилмоқда.
Фарғона | Kun.uz телеграм каналда тарқалган “Қопқоқсиз “колодец”, абгор кўча, чиқинди уюми" мавзусидаги ахборот юзасидан Фарғона шаҳар ҳокимлигнинг расмий муносабати
2021 йил 25 март куни Фарғона шаҳар ҳокимлигининг ишчи гуруҳи томонидан Фарғона шаҳрининг Аҳмад Яссавий кўчасида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида ҳақиқатдан ҳам Аҳмад яссавий кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг атрофи ёғингарчилик пайтида сувга тўлиб кетиши, ташландиқ бинолар орасида ва қопқоқлари аллақачон олиб кетилган “колодец” ичида чиқиндилар “жой эгаллаган”лиги аниқланди.
Ушбу ҳолат жойида бартараф этилиб, маиший чиқиндиларни 2 та махсус техникалар ёрдамида олиб кетилди. Шунингдек, айни дамда ахборотда қайд қилиб ўтилган “колодец” ишчи ҳолатда эмаслиги ҳамда фойдаланишга яроқсизлиги сабабли вилоят Иссиқлик манбаи масъулияти чекланган жамиятининг хулосасига асосан бутунлай кўмиб ташланиб, атрофи ободонлаштирилди. Аҳмад Яссавий кўчасидаги 960 метр марказий йўлда “Фарғона минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонаси томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.