Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

ФВБ Огоҳлантиради: ёнғиндан эхтиёт бўлинг

 2021-01-25 16:53:52    902

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимиз иқтисодиёти йилдан – йилга ривожланиб бормоқда. Ҳаётимизни ҳар хил техника ва технологияларсиз, уларнинг беминнат ёрдамисиз тасаввур этишимиз қийин. Олий маълумотли муҳандисдан тортиб уй бекасигача, катта синф ўқувчисидан тортиб эндигина болалар боғчасига қатнай бошлаган гўдаккача кундалик турмушдаги маиший техникалардан фойдаланади. Демакки, биз хаммамиз ҳар куни бир неча маротабалаб ёнғин келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳолатларни бошимиздан кечирамиз.

Аммо, инсонлар оловдан фойдаланишда оддий бўлиб туюлган қоидаларга амал қилмаслиги оқибатида ҳамон бу тилсиз ёвдан азият чекиб келмоқда. Таҳлилларга кўра Фарғона шаҳар ҳудудида содир бўлаётган ёнғинларнинг тўқсон фоизи бепарволик оқибатида келиб чиққан. Фарғона шахрида 2020 йилда содир бўлган ёнғинлар сони 118 тани ташкил этилди, ёнғинларда 2  нафар фуқаро ҳалок бўлди ва 2 нафар фуқаро тан жарохати олиш ҳолатлари қайд этилди. Ёнғин натижасида етказилган моддий зарар миқдори 452 млн. 96 минг 54 сўмни ташкил этилди, шулардан аҳоли яшаш сектори 271.814.324 сўм.

Шу сабабли Фарғона шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари шаҳар ҳудудида жойлашган корхона, ташкилот ва маҳаллаларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олиш мақсадида турли учрашувлар ўтказиб келмоқда. 

Ҳурматли фуқаролар! Сиз “тилсиз ёв” таъсиридан азият чекиб қолмай десангиз ва хонадонингизда ёнғин содир бўлмаслиги учун қуйидаги ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилинг ва доимо ёдда тутинг: 

- носоз газ ва электр тармоқларидан фойдаланманг;

- ёш болаларни печь, газ ва электр асбобларини ёқишига ҳамда улардан фойдаланишига йўл қўйманг;

- ёш болаларни ёлғиз қолдирманг;

- ухлашдан олдин ва уйдан чиқиб кетишдан олдин газ ҳамда электр асбобларини ўчиришни унутманг;

- мутассади ташкилотлар рухсатисиз газ асбобларини бир жойдан иккинчи жойга кўчириб ўрнатманг;

- газ ўтказиш учун вақтинчалик қувурлардан ва резина шланглардан фойдаланманг;

- очиқ оловдан фойдаланишда эҳтиёт чораларини кўринг;

- иситиш мавсумидан олдин барча иситиш қурилмаларини техник кўрикдан ўтказинг;

- печларни, газ ва электр иситиш асбобларини ёқилган ҳолда қаровсиз қолдирманг;

- уйнинг шамоллатиш тизимининг созлигини назорат қилинг;

- ёнғин содир бўлганда 101га ва газ хидини сеззангиз 104 телефон рақамларига қўнғироқ қилинг.

Азиз хамюртлар! Юқорида қайд этилган муаммолар ва камчиликларни бартараф этиб, ёнғинларнинг олдини олишдаги ишларни ҳамкорликда олиб борсак ўйлайманки, уй-жойимизни, мол-мулкимизни, ўзимиз ва фарзандларимизни ёнғин офатидан асраб қоламиз.

 

Фарғона шаҳар ФВБ бошлиғи

 ўринбосари подполковник

Р.Р.Холматов