Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғона шаҳар ҳокимлигининг билдириши

 2020-11-27 11:13:43    1163

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳар Беруний маҳалласидаги Қурувчилар кўчаси 15-уйда яшовчи фуқаро Вячеслав Салников ўзи яшаб келаётган ҳудудда дарахтларнинг ноқонуний кесиб юборилганлиги ҳақидаги мурожаати шаҳар ҳокимлиги, ободонлаштириш бошқармаси, экология бўлими ва бошқа ташкилотлар томонидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди.

Унга кўра, 2-секторга қарашли мазкур ҳудудда мутасадди идоралар томонидан кўп қаватли уйларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилганлиги, фуқаро Салниковнинг уйи ва бошқа хонадонлар атрофи қаровсиз ҳолдалиги, тартибсиз ўсган буталар ва мевали дарахтлар мавжудлиги сабабли масъул ташкилотлар вакиллари иштирокида буташ ишлари амалга оширилди.