Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фарғона шаҳар ҳокимлигининг билдириши
2020-11-20 18:03:15 1122
“Миллий тикланиш” газетасининг 2020 йил 18 ноябрдаги 44-сонида “Қалтис қадам ёки қонундан қўрқмаслик фазилатга айланаяптими?” сарлавҳаси остида чоп этилган мақола юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:
Фарғона йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонасига тегишли ер майдони шаҳар ҳокимлиги захирасига олиниб, бу ерда жойлашган бино-иншоотлар бузиб ташлангани, корхонага шаҳар чегарасидан ер ажратиб бериш, бузилган бинолар учун компенсация тўлаш, бузиш ва бузишдан чиққан қурилиш материаллари ва бошқа мол-мулкни ташиш харажатларини ҳам тўлаб бериш борасидаги билдирилган далиллар Фарғона шаҳар ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилмоқда. Ўрганиш натижалари батафсил эълон қилинади.