Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фарғона вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармасининг билдириши
2020-11-20 16:19:29 1979
“Фарғона ҳақиқати” газетасининг 2020 йил 7 ноябрдаги 87-сонида “Автобус бекатлари қай аҳволда? ёхуд “Ақлли бекат” қачон бўлади?” сарлавҳаси остида чоп этилган мақола бўйича қуйидагилар маълум қилинади:
Фарғона вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси тасарруфида бўлган туман ва шаҳар йўл корхоналари томонидан вилоятимиз ҳудудида жойлашган жами 4031 км умумфойдаланишдаги автомобиль йўлларига хизмат кўрсатилади. Ушбу автомобиль йўлларида жами 1395 та автобекатлар мавжуд бўлиб, шундан 48 таси янги, 14 таси қайта қурилган ва 259 таси жорий таъмирланган.
Вилоят ҳудудида жойлашган умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларида мавжуд бўлган автобекатларга ҳам йўлларнинг жорий таъмирлаш ва сақлаш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан таъмирланиб, янги ва қайта қурилаётган объектларда эса замон талаблари даражасидаги янги автобекатлар қурилмоқда.
Мақолада келтирилган Фарғона шаҳар Аҳмад Фарғоний кўчасидаги автобекатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 15 ноябрдаги ПҚ-1641-сон қарорига асосан пудратчи корхона томонидан мазкур йўл шаҳарсозлик норматив қоидаларига мувофиқ тайёрланган лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича қайта қуришда янги автобекатлар ҳам қурилган ҳамда белгиланган тартибда “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, тегишлилиги бўйича юридик шахсга келгусида ушбу йўлга хизмат кўрсатиш учун Фарғона шаҳар ҳокимлигининг Ободонлаштириш бошқармаси тасарруфига ўтказилган.
Шунингдек, автобекатлар борку лекин автобуслар қатнамаслиги ёки автобекатларда йўловчилар учун қулайлик яратиш жумладан, ҳаракат жадваллари, йўналишлар номи каби таблоларни ўрнатишни Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги “Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида”ги қонунининг 19-моддасига мувофиқ, маҳаллий давлат ҳокимияти органлар томонидан амалга оширилиши белгиланган.
Шундан келиб чиқиб, Фарғона шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда шаҳар ҳудудидаги автобекатларни таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича тегишли чоралар кўрилади.