Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган аҳолининг эҳтиёжи қондирилади
2020-10-21 18:25:28 1074
Бугун халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ ўн олтинчи сессияси ўтказилди. Сессияни Кенгаш раиси, шаҳар ҳокими Х.Хабибидинов очди ва олиб борди.
Сессияда шаҳар Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, масалага даҳлдор корхона ва ташкилот раҳбарлари, тижорат банкларининг шаҳарга бириктирилган вакиллари ҳамда ОАВ вакиллари таклиф этилди.
Ўтказилган сессияда кун тартибидаги масала - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 16 октябрь куни “Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ижроси юзасидан шаҳар ҳокими ва сектор раҳбарларининг ўз ҳудудларида яратилган тизим, бозордаги шарт-шароитлар ва нарх-наво барқарорлигини сақлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлари тингланди.
Сессияда таъкидланишича, жорий йилнинг 1 ноябридан 2021 йил 1 майгача бўлган даврда 6 ойлик мол ва қўй гўшти, парранда гўшти, тухум, шакар, картошка, пиёз, сабзи, гуруч маҳсулотларига талабининг аниқ ҳисоб-китоби ишлаб чиқилди.
Талабга кўра, шаҳар бўйича 3,1 минг тонна мол гўшти, 1,0 минг тонна қўй гўшти, 1,6 минг тонна парранда гўшти, 2,1 минг тонна балиқ, 17,2 млн. дона тухум, 1,0 минг тонна гуруч, 2,8 минг тонна шакар, 7,9 минг тонна картошка, 4,3 минг тонна пиёз, 3,4 минг тонна сабзи, 8,5 минг тонна бошқа сабзавотлар, 2,8 минг тонна полиз маҳсулотлари, 9,4 минг тонна мева маҳсулотлари зарурлиги аниқланди.
Юқоридаги аҳоли эҳтиёжи учун талаб этиладиган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми 4 та сектор ва маҳалла фуқаролар йиғини кесимида ҳисоб-китоблари шакллантирилди.
Шаҳар аҳолиси эҳтиёжларидан келиб чиқиб, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиши ҳамда етишмаган маҳсулотларни қоплаш манбаларига аниқлик киритилди.
Мазкур тадбирларни белгиланган тизим асосида, ўз вақтида ва сифатли тарзда бажаралиши бўйича барча сектор ва тегишли ташкилот раҳбарлари билан биргаликда амалга ошириш юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.