Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФАРҒОНА ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ ЎН БЕШИНЧИ СЕССИЯСИ
2020-10-05 17:05:44 1003
Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг ўн бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни шаҳар Кенгаши раиси, шаҳар ҳокими Хамиджон Хабибидинов очди ва олиб борди.
Сессияга халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳардаги сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, иқтисодий соҳадаги ташкилот раҳбарлари, масалага даҳлдор корхона ва муассаса раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари таклиф этилди.
Сессия кун тартибига Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 24 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш натижалари, шунингдек, рейтинг натижаларига асосан йил якунига қадар ва келгуси йилнинг биринчи ярмида эришиладиган мақсадли қўрсаткичлардан иборат аниқ чора-тадбирлар, муддатлар ва масъул ижрочилар акс эттирилган амалий чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш бўйича шаҳар сектор раҳбарларининг ахбороти киритилди.
Дастлаб сессия иштирокчилари шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Хамиджон Хабибидиновнинг ахборотини тингладилар.
Ахборот берувчи мамлакатда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш, аҳоли билан мулоқот тизимини йўлга қўйиш, аҳоли турмуш даражаси ва бандлигини ошириш, ҳудудларни жадал ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширилиш мақсадида Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 1 майдаги “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ–4702-сон қарори қабул қилингани, унга кўра туманлар ва шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини ҳар йили рейтинг баҳолаш тизими жорий этилганига тўхталиб ўтди. Шу билан бирга жорий йил 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижасига кўра Фарғона шаҳри яшил тоифага киритилиб, “Яхши” баҳоланган 48 та шаҳар ва туманлар қаторида қайд этилиб, Республикада 12-ўринни, Фарғона вилоятида эса 1-ўринни эгаллагани алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, Президентимиз топшириғига асосан “Яшил худуд” деб топилган 48 та туман ва шаҳарлар, шу жумладан Фарғона шаҳрининг ҳам барча иқтисодий кўрсаткичларини , жорий йил якунига қадар 30 фоизга ошириб бажариш борасида белгилаб олинган барча зарурий чора-тадбирлар билан йиғилганларни таништириб ўтди.
Шундан сўнг шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари А.Маматалиев, шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ш.Дадахонов, шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари В.Бабабековларнинг кун тартибидаги масала юзасидан ахборотлари тингланди.
Бундан ташқари сессия кун тартибидан “Фарғона шаҳрида коронавирус пандемияси даврида аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромади кескин камайишини олдини олиш, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш бўйича “Темир дафтар”га киритилиб, ҳозирги кунда 4 та сектор томонидан ўрганиш натижасида моддий аҳволи яхшиланган ёки иш билан таъминланган фуқароларнинг розилиги билан “Темир дафтар”дан чиқариш ишларини давом эттириш” масаласи ҳамда “Фарғона шаҳрида эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, мактабгача таълим ташкилотларида янги ўқув йилини анъанавий ва масофавий шаклда бошлаш” масалалари ўрин олди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан музокараларда шаҳар Кенгаши депутатлари Жасурбек Акбаров, Шахнозахон Сиддиқова, Баходиржон Хомидовлар қатнашдилар.
Шунингдек, сессияда вилоят ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Саидмурод Аминжонов кун тартибидаги масала юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Сессияда кўрилган масала юзасидан қарор қабул қилинди.
Шу билан халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг 15-сессияси ўз ишини якунлади.